Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртамиздаги хатоликлардан кимга қандай гуноҳ?

11:57 / 18.08.2014 | zikr axlidan | 2267
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бир ўзимга яқин бўлиб қолган акам билан шерикчилика келишилган холда тижорат бошлаган эдим. Келишиш бўйича мен иш яъни совдо сотиқ қилар эдим. Акахон эса, фақат пул тикар эдилар. Фойдани тенг иккига, баъзан кўпроғи уларга бўлар эди. Орадан йиллар ўтиб менинг аҳмоқлигим ва мени хатойим билан катта пулга тушиб пуллар мени қўлимда йўқ бўлиб кетди. Бир куни ака келиб пулларни сўрай бошлади. Мен пуллар йўқ бўлиб кетгани ва катта пулга тушганимни, шу тижоратдан ва ўзимнинг бошқа ишим сабабли тушиб қолганимни ва пулларни ҳаммасини секин секин қайтаришимни, Аллоҳни ўртага қўйиб жоним омон бўлса тўлашимни айтиб кўп маротаба кечирим сўрасам ҳам, мени хар хил уриш, қўрқитиш ва оиламга келиб ота онамни ҳам сўкишгача борди ва охирида мен уйда йўқ пайтимда келган. Онам билан аёлим чиққан вақтда мени сўрабди. Онам ва аёлим “фалон жойга, фалон иш билан кетган” деганда, онамни ва аёлимни тахқирлаб, сўкиб, бақириб, кўчадаги одамларни олдида “илоҳим, шу хонодонларингда рушноли кўрмаларинг, бошларинг кулфатдан чиқмасин” деб қарғаб, “ўғлинга айтиб қўй, мен кечдим ўша пулдан” деб кетибди. Шу бўлиб ўтган ишларда кимга қандай гуноҳ? Мен нима қилишимни маслаҳат берасиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳар кимга қилганига яраша гуноҳи. Сизга ўзингиз айтган нарсаларнинг гуноҳи. Унга аёлларни ҳақорат қилгани гуноҳи.

Топ рейтинг www.uz Openstat