Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соқит ҳақида

12:54 / 20.07.2014 | Ali 22 | 1296
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Андижон ва бошқа диёрларда мусулмонлар муккасидан кетган соқит деган эҳсон бор. Соқит эҳсонида қатнашувчи одамларни айтишича, Оппоқхўжа деган валий, аҳли илм, дуоси ижобат, Аллоҳга яқин зот бўлган экан. Оппоқхўжа соқит деган таомни суйиб истеъмол қилган экан. Соқитни тайёрлашда аввалам бор бисмиллаҳни айтиб “Оппоқхўжамга атаб соқит солдим” деб ният қилиб, қўй ёғини доғ қилиб чўзма солиб пиширар ва бу соқитни фақат намозхон одамлар ейишлари керак экан. Соқитни еяётган намозхон одам таҳоратли бўлиши, бисмиллаҳ билан бошлаши, соқит таомини қўлидан ерга қўймаслиги, жуда ҳам зарур муҳим шартлардан экан. Мана шу амалга шариатимиз қандай муносабат билдиради? Тўлиқроқ жавоб беринг илтимос. Бетартиблик, илмсизлик билан одобсиз равишда савол берган бўлсам узр муҳтарам Шайх ҳазратлари.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу шариатга алоқаси йўқ нарса.

Топ рейтинг www.uz Openstat