Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингизга муҳтожман

12:33 / 20.07.2014 | Robbimni.quli | 2335
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга соғлик саломатлик тилаган ҳолда бир масала бўйича хат ёзмоқдаман. Устоз икки ўтнинг орасида қолиб, кимга маслахат солишни билмай сизга юзландим. Аллоҳ қодир қилса бир тақводор солиҳа қизга уйланмоқчиман. У қиз билан танишман, бир бирмизни яхши биламиз. Касби ўқитувчи, мактабда ишлайди, динни тушунади, намозхон, рўзадор, тақводор қиз, лекин ҳижобдамас. Биласиз, мактабга ҳижоблиларни қўйишмайди. Оиласида ўғил фарзанд йўқ, икки қизлар, ота-оналарни бўйнида катта қарзлари бор. Мен: “Тўйдан кейин ишламайсиз” десам, у: “Мени ҳам тушунинг, ишлаб ота-онамга қарзни узишга ёрдам беришим керак” деб қатъий қарорда туриб олган. Устоз, ишлаб ота онасига ёрдам берсинми? Ёки уйда ўтирсинми, агар ишлатмасам илмни беркитган бўлиб қолмайманми? Қолаверса мен ҳам қайнона-қайнотамга қарашиб тураман, ёрдам бераман десам ҳам тушунмаябди. Нима қилай, ишлашига рози бўлиб, динни тушунадиган тақводор қиз билан оила қурайми ёки уйда ўтириб хизматимни қиладиган бошқа қиз ахтарайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Турмуш қурган қиз эрнинг ихтиёрига ўтади. Отасининг қарзини узишга жавобгар эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat