Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Розилик

17:48 / 07.08.2023 | Mahliyo | 282

Ассалому алайкум! Мени бир савол қийнаяпти. Бир инсон оғзида розиман десаю ичидан норози бўлса нима бўлади? Масалан: Мен бир кишидан пул олиб турсаму, лекин пулни эгасига қайтаришга ҳозирча имконим бўлмай турса, буни билган пул эгаси “Майли пулни бермасангиз ҳам розиман” деса лекин ичидан норози бўлса ёки қандайдир вақт мен билан тортишиб қолганда, ичида - : “шу мендан қарз олганди, бермади” деса ичида. Шундай ҳолларда қиёматда мендан талаб қиладими “бу пул олиб, кейин қайтариб бермаган” деб. Аҳир мен уни ичини билмайманку, у менга ўз оғзи билан шарт эмас розиман деган?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаққини ола олмагани учун мажбурликдан ёки аччиқ қилиб “розиман” дейиши ўтмайди. Ҳақдорни қийнаб, пулни қайтаришга қодир бўла туриб бермай, уни шу гапни айтишигача олиб борган қарздор шу иши учун гуноҳкор бўлади. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар. 
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat