Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом.уз ҳуқуқи

13:37 / 12.07.2014 | HALILULLOH | 2025
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга мурожаатим аҳамиятли, ҳазрат ҳозирги оммавий Одноклассники.ру ижтимоий тармоғида сизнинг китобларингиз, ижодларингиздан маълумотлар кўчирилиб турли хил гуруҳлар очилмоқда: Олтин Силсила, Ҳадис ва Ҳаёт, Ислом.уз, оилам.уз ва яна шунга ўхшаш гуруҳлар очилиб, сизнинг видео ва мп3 ларингиз гуруҳларга юкланмоқда. Муаллифлик ҳуқуқини алҳамдулиллаҳ тушиниб етишимга сабабчи бўлган инсон сизсиз. Шунинг учун сизга шу тармоқда бўлаётган ишларга ўзингизни изоҳингизни беришингизни сўраб мурожаат қилябман. Ҳазрат юқоридаги фикрларим мулоҳазаларим узун бўлиб кетгани учун узр сўрайман, саволни қисқароғи: Сизнинг видео ва расмларингизни Ислом.уз сайтига тааллуқли бўлган барча сайтларингиздан маълумот олиб ва сизнинг китобларингиз номини қўйиб одноклассники сайтида гуруҳ очиб жойлаштирсак бўладими? Шайх ҳазратлари жавобингизни одноклассники сайтига жойлаштиришимга рухсат берасизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳақда одамларимиз кўрсатма олишган. Улар кераклигича огоҳлантиришади.

Топ рейтинг www.uz Openstat