Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таваккал ҳақида

11:21 / 03.07.2014 | komila | 854
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Авваламбор қимматли вақтингизни менинг ҳам саволимга ажратаётганингиз учун ташаккур. Менинг саволим қуйидагидан иборат: Аллоҳга шукр бизнинг 1 яшар фарзандимиз бор. Мен баъзан бирор бир юмуш билан кўчага чиқишим зарур бўлса, шу фарзандимизни турмуш ўртоғимдан қараб туришларини илтимос қилиб чиқиб кетаман. Турмуш ўртоғим иложи борича барча намозларини жамоат намозида адо этадилар ва менга айтишларича мен фарзандимизни қўйиб кетган вақтларда ҳам 1 яшар болани уйда ёлғиз ўзини қўйиб жамоат намозларини адо қилиб келарканлар, мен йўқ пайтда болани ёлғиз қўйиб чиқманг илтимос, уйда ўзингиз ўқиволинг десам, жамоатни қолдирмайман, бола эса Аллоҳга омонат дейдилар. Хуллас шу туфайли тортишиб қоламиз, мен шунақа пайтда боламдан жуда ҳам хавотирдаман, илтимос айтингчи, шундай ҳолатларда, яъни ёш боланинг ҳаёти хавф остида турганда жамоат намозини қолдириш узрлими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатда онанинг кўчага чиқиши узрли эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat