Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топиб олган тақинчоқ хусусида

11:32 / 03.07.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 2165
Ҳазрат, Аллоҳ таоло умрингизни узун, илму мартабангизни бунданда зиёда қилси ва Ўз паноҳида асрасин! Сизнинг илм булоғингиздан бизларни ҳам неъматлантирсин! Ҳазрат "Нима қилсам тўғри бўлади?" номли саволимга жавоб олдим. Ташаккур! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Топиб олган буюмни эгаси чиқса уни қайтаришим муаммо. Чунки илмсизлигим учун шошилиб, бировни ҳаққидан қўрқиб уни ҳадя қилиб юбордим. Ўзим тўлай десам маблағим йўқ. Эримнинг қарамоғидаги аёлман. Эримни ёмонлаш бўлмасин, лекин эрим менга нафақа ҳам бермайдилар. Шошилинч иш қилганимга жудаям пушаймонман. Тавба қилдим. Молни қайтаришимнинг бир чораси қўшнимга бор гапни тушунтириш. Лекин озорланиб қолишларидан чўчияпман. Тақинчоқни эгасига қайтармасам гуноҳи кабира содир қиламанми? Бу ишим ўғирлик ҳукмига кириб қолмайдими? Тавба ва надоматимнинг ва молни ўзимда олиб қолмаганимнинг ўзи кечирилишимга сабаб бўладими? Ортиқча маблағим бўлса барисини Аллоҳ йўлида сарфлаган бўлардим...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эгасига узр айтиб, борини тушунтирсангиз, рози бўлса, ҳечқиси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat