Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўгай ўғил ва ўгай ота муносабати

11:09 / 03.07.2014 | Birbanda | 2728
Ушбу саволим аввалги саволимнинг мазмуний давоми. Тақдир тақозоси билан аввал никоҳда бўлган бир аёлга уйланганман. Аёлимнинг аввалги никоҳидан бир нафар ўғил фарзанди бор. Мана олти йилдирки, уни ҳам ўз оиламда фарзандларим қатори тарбия қилмоқдаман. Имкон қадар исломий тарбия беришга ҳаракат қилмоқдаман (менинг тарбиямга 4 ёшлигида келган). Унга бироз каттароқ бўлгач ўз отаси мен эмаслигимни сал ётиғи билан тушунтириш ниятим ҳам бор (балким билар, лекин бу ҳақида ҳали суҳбат қилмаганмиз). Уни ҳеч бировга ўз ўғлим деб айтмаганман. Уни ўз фарзандларим қаторида рўйхатга ҳам қўшмаганман. Саволим: мен ва унинг орамиздаги ҳақ-ҳуқуқларимиз ва мажбуриятларимиз ҳақиқий ота-ўғилникидек бўладими? Бу ҳақда батафсилроқ билиш учун қайси манбалар билан танишиб чиқишим мумкин. Аввалдан раҳмат, Устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ораларингизда мерос бўлмайди. Ҳозиргача қилган ва қилмоқчи бўлган ишларингиз тўғри. Уни тарбиялаганингиз учун савоб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat