Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи масжидлар қиблага қараб қурилмаганми?

10:12 / 03.07.2014 | mu-red | 1266
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Google Earth дастури орқали Каъбатуллоҳдан диёримизда жойлашган масжидларга қаратиб чизиқ (линейка) тортилганида, баъзи бир масжидлар бу чизиқга тўғри келмаганлигини гувоҳи бўламиз. Бу масжидлар қиблага қараб қурилмаганми, ва агар шундай бўлса бу масжидларда ибодат қилмоқ қандай бўлади? Изоҳ: Маккада кўп қаватли уйлар қурилганидан сўнг, уларнинг томларидан шаҳарнинг қарийб 200 масжиди қиблага қараб қурилмаганлиги маълум бўлган. http://www.religion.in.ua/news/103-mnogie-musulmane-v-mekke-molilis-ne-v-tom.html http://www.religion.in.ua/news/foreign_news/5250-vmesto-mekki-musulmane-molilis-na-afriku.html

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Масжид Каъбага қараб қурилиши керак. Аммо масжиддан чизиқ тортилганда Каъбанинг ўртасидан чиқиши шарт эмас. Қуръони Карим Каъба тарафга юзланинг дейилган. Каъбанинг бир тарафи ўн икки метр, сиз айтаётган гапга қараганда, 13 метрлик саф бўлса, 12 метрдан ортиқдаги одамларнинг намози тўғри бўлмай қолади. Қадимда Google Earth дастури бўлмаган. Аммо ҳамманинг намози тўғри бўлган. Бу гапларни ҳозирда мусулмонларнинг кўнглини хира қилиш учун ташвиқот қилинмоқда. Фиқҳ китобларимизда "Қибла ҳақидаги боб" деган алоҳида бўлимлар бор. Ўшаларни ўқиб мавзуни тўлиқ тушуниб олишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat