Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром ўлган ҳайвон

14:27 / 03.02.2016 | Azizio | 999

Ассаламу алайкум! Ҳаром ўлган ҳайвонни кўмишдан олдин пичоқ билан сўйиб қўйиш шартми? Буни шаръий қоидаси қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаром ўлган ҳайвонни сўйиб қўйиш шарт эмас. Лекин исроф бўлмасин деб терисини шилиб олса ва тузлаганидан кейин сотса, жоиз.

حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ عُفَيْرٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ وَهْبٍ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، حَدَّثَنِي عُبَيْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنِ عَبِّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: وَجَدَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم شَاةً مَيِّتَةً أُعْطِيَتْهَا مَوْلَاةٌ لِمَيْمُونَةَ مِنَ الصَّدَقَةِ، قَالَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم : «هَلَّا انْتَفَعْتُمْ بِجِلْدِهَا». قَالُوا: إِنَّهَا مَيْتَةٌ. قَالَ: «إِنَّمَا حَرُمَ أَكْلُهَا». أطرافه: 2221، 5531، 5532 - تحفة: 5839 - 158/2

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган қўйнинг ўлигини кўрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бунинг терисидан фойдалансангиз-чи», дедилар. «У ҳаром ўлган», дейишди. «Уни ейиш ҳаром, холос», дедилар».(“Олтин силсила” китобидан “Саҳиҳи Бухорий”). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat