Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон ва садақа

10:29 / 14 июль | Kambarov | 824
Ассалому алайкум! Бир танишим пул маъносида бадавлат инсон эмас, лекин пул топган пайтда мухтожларга егулик яъни ун, гуруч ва хоказолар олиб беради. Гохида пул ҳам беради, вақт келса деярли хамма пулини эхсон ва садақа қилган. Шундан саволим эхсон ёки садақани исломда чегараси йўқми, яъни кўп миқдори исрофга кирмайдими? Олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсоннинг жони чиқмагунича ризқини бериб туришини зиммасига олган. Шундай экан ажали етмас экан ҳеч бир инсон ўлмайди. Бу дунёга келишдан мақсад ҳам инсон охиратини обод қилишдир. Емай едирган, киймай кийдирган ҳам ўтади, еб, кийиб ва ҳеч кимга бермаган ҳам ўтади. Аммо едирган ва кийдирганнинг савоби ниҳоят даражада улуғдир. Аллоҳ таоло инсон вафот топиб қайта тирилса нимани орзу қилишини Ўз каломида баён қилган: 

 وَأَنفِقُوا مِن مَّا رَزَقْنَاكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُن مِّنَ الصَّالِحِينَ۝ 

10. Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. (Мунафиқун сураси).

Ажали етган инсон агар озгина муддат берсанг намоз ўқирдим, зикр қилардим ёки бошқа бир ибодатни қиламан демасдан “садақа қилардим” дейди. Чунки инсон ўша вақтда садақа қилишнинг савоби ўта юқори эканлигини кўради. 

وَعَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ ‏رَضِيَ الله عَنْهُ‏ٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِيءُ عَنْ أَهْلِهَا حَرَّ الْقُبُورِ، وَإِنَّمَا يَسْتَظِلُّ الْمُؤْمِنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ" أخرجه الطبراني 

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Садақа, садақа қилган инсондан қабрнинг ўтини ўчиради ва мўмин киши қиёмат куни қилган садақасининг соясида бўлади” деганлар. Табароний ривояти. 

قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ كَانَ لِي مِثْلُ أُحُدٍ ذَهَبًا لَسَرَّنِي أَنْ لَا تَمُرَّ عَلَيَّ ثَلَاثُ لَيَالٍ وَعِنْدِي مِنْهُ شَيْءٌ، إِلَّا شَيْئًا أَرْصُدُهُ لِدَيْنٍ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уҳудчалик олтиним бўлса ҳам, қарз учун олиб қўядиганимдан бошқа бирор нарсанинг ҳузуримда уч кун ҳам қолмаслигини истар эдим», дедилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat