Ассалому алайкум! 3 йил олдин опамга эри 3 талоқ берган. Ўша пайтда опам 4-фарзандига ҳомиладор эди. Кўп домлаларга учрашишган улар қайта никоҳлаб бўлмаслигини айтишган. Охири бир домлага учрашишганига домла Тошкент домлалари билан алоқага чиқиб маслаҳатлашиб жаҳл устида айтилгани ва 4 нафар фарзандлари борлиги учун уларни қайта никоҳлаб қўйган. Ҳозирда опам иккиланяпти никоҳи боғланганми йўқми. Ажрашиб болалари билан кетаман деса эри фарзандларини оқ қилишини айтяпти. уларнинг ёшлари 13 10 ва 3 ёш. Бу ҳолатда болалар онаси билан кетса оқ бўлишадими? Уларни никоҳларичи боғланганми ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Биз билганимиз уч талоқдан кейин бирга яшашга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!