Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҚИЗНИНГ ФОТИҲАСИ ҲАҚИДА.

00:00 / 24.11.2012 | eski savollar | 614
УСТОЗ!СҲАРИАТДА ОТА УЗ ҚИЗИДАН СУРАМАСДАН УНИ БИР ЙИГИТГА УНАСҲТИРИСҲГА ҲАҚЛИМИ? МАБОДО ҚИЗ У ЙИГИТГА ТУРМУСҲГА ЪҲИҚИСҲГА РОЗИ БУЛМАСА ОТАСИ МАЖБУРЛАБ ЭРГА БЭРАОЛАДИМИ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хансо бинти Хизом Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У кишини жувон ҳолида отаси (ўзидан сўрамасдан) эрга берди. Бу унга ёқмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, у зот унинг никоҳини рад этдилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Демак, жувон аёлни ўзидан сўрамай ёки мажбур қилиб бировнинг никоҳига бериб бўлмайди. Ислом дини бундай вақтда ўша аёлга қозига арз қилиш ҳуқуқини беради. Арз қилинган чоғида эса, қози ундай никоҳни бузиш ҳақида ҳукм чиқаради. Изн сўрамай никоҳланган чоғда иш аёлнинг розилигига боғлиқ бўлиб қолади. У: «Розиман», деса, никоҳ никоҳ бўлади, бўлмаса, бузилади.Бир бокира қиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, отаси уни, унинг ўзи ёқтирмаган ҳолда, эрга берганини зикр қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёрни унга бердилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.Бундай ҳолатда ўша қиз никоҳда қолишни ирода қилса, никоҳ ақди кучга киради, бўлмаса, йўқ.Бу иш Исломда аёл-қизларнинг эрки, ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик риоя қилинишини кўрсатади. Зотан, шу ҳукмдан бошқаси тўғри ҳам эмас. Чунки, никоҳ – умр савдоси, кўнгил масаласи. Кўнглига ёқмаган одам билан бир ёстиққа бош қўйиб, умр бўйи яшаш осон бўлибдими? Одатда, эркаклар аввал ўзлари рози, талабгор бўлиб совчи қўйганлари учун уларнинг розилиги ҳақида ривоятлар келмаган. Розилик ҳақида, асосан, аёл-қизлар ҳақидаги ривоятлар келган. Бу, ҳаётнинг тақозосидир.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир қиз у кишининг олдига келиб:«Отам мени ўз укасининг ўғлига турмушга берди. Бу билан пастлигини кўтармоқчи. Мен буни хуш кўрмайман», – деди. У киши:«То Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келгунларича ўтириб тур», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан кейин хабар бердилар. У зот унинг отасига одам юбориб, чақиртириб келдилар. Сўнгра ихтиёрни қизга бердилар. Шунда у: «Ё Расулаллоҳ, отам қилган нарсани жоиз қилдим. Лекин аёлларга бу ишда оталарга ҳеч нарса йўқлигини билдириб қўйишни ирода қилган эдим», – деди. Насаий ривоят қилган.Демак, ўзларига турмуш ўртоғи танлашда қизларимизнинг ҳақлари бор экан. Уларнинг розилигини сўрашда эса ишбошилар – қизнинг отаси, ака-укаси ёки амаки-тоғаси бўладими, ким бўлса ҳам, албатта, мажбур қилмасдан, ниҳоятда одоб-ахлоқ билан муомала қилишлари керак бўлади. Бу иш ҳадисда келган нарса бўлиб, шариатимизнинг қонунидир! Бизда эса, афсуски, шариатнинг ҳукми бир четда қолиб, одамлар ўзича чиқариб олган урф-одатлар, бидъат-хурофотлар ҳукм сурадиган бўлиб қолган.Бу борада барча ота-оналар ва ишбошилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишлари зарур. Келинг, бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қизларига бу борада қандай муомала қилганларини ўрганайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat