Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнота билан силаи рахмни узса бўладими

13:48 / 30.12.2023 | Azamat | 843

Ассалому алайкум! Уйланганимга 5 йилдан ошди, шу вақт ичида Аллоҳга беадад шукурлар бўлсин икки нафар фарзандли бўлдим. Лекин афсуски оиламда уруш жанжаллар тез-тез бўлиб туради. Тирикчилик мақсадида хар йили рассияга бориб келишим сабаб сафардалик вақтим хотинимни ота онасиникида юришига рухсат берганман. Балки шу сабабдан жанжалларга қайнотам билан қайнонамни аралашиши оддий хол бўлиб қолган. Охирги вақтлар шу даражага етдики қайнотам билан қайнонам мендан хамма нарсага хисоб беришимни талаб қилишгача боришди. Бора-бора улар мени хотиним ва болаларим билан гаплаштирмайдиган бўлишди. Шу орада қайнотам билан телефонда қаттиқ урушдим, шу урушим у билан юз кўрмас бўлишимга сабаб бўлди. Орадан 4-ойча вақт ўтиб рассиядан уйга келдим. Хотинимга тел қилиб чақириб олдим. Лекин қайтаётганида қайнотам унга борсанг сендай қизим йўқ деб айтибди. Мана орадан анча вақт ўтдики қайнотам қизи билан хам гаплашмайди. Қайнотам ва қайнонам бўлар бўлмасга фолчига югуради рассиядалигимда хам хотинимга жўнатган пулимни йо дўхтирларга ёки бўлар бўмас қора момолару пирларга деб хар нима чиқаришарга сарфлаб юборишар еди. Иккинчи фарзандимга Иброхим деб пайғамбар исмини қўйганимда хам мени айтганим бўлади деб қарши чиққан эди. Хотинимни отаси билан алоқаларини тиклашини хохлайман. Лекин мен билан қайнотамни ярашиши қийин масала. Чунки менинг ота онам билан хам алоқаларини узишган. Мен оиламни сақлаб қолиш учун, икки болам отасиз ўсмаслиги учун қўлимдан келганини қилдим. Бундай вазиятда қайнотам билан вазиятни шундайлигича қолдирсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ, силаи раҳмни узманг. Мусулмон ўз диндоши билан бундай муомалада бўлиши мумкин эмас. Дарҳол ярашинг. Нима десалар ҳам чиройли жавоб қайтараверинг. Ношаръий ишларга буюришса итоат қилманг, тамом. Гап сўзни кўпайтирманг.
Ато ибн Язид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор кишига ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиш мумкин эмас, ҳалол эмас, ҳаром. Икковлари учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлмасин. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир», - дедилар
».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифлдарида мўмин-мусулмон бандалар орасига совуқчилик тушиб аразлашиб қолганларидаги ҳолатни муолажа қилиш ҳақида сўз юритилмоқда.
Аразлашиб қолганлар кўришганда юзини ўгириб олмасдан, «Ассалому алайкум» деб биринчи ким салом берса, ўша киши яхши бўлар экан.
Бу аразлашиб қолганларни яраштиришнинг жуда бир ажойиб услуби билан ярашишга тарғиб қилишдир. Икки киши уришиб қолган бўлса, йўлда учрашиб қолганда тескари қараб, юз ўгириб ўтиб кетса, орадаги нифоқ икки баравар кўпаяди. Ичида адоват ғимирлаб, «тескари қараб ўтиб кетди» дейди.
Иккинчи марта тескари қараб ўтиб кетса, адоват янаям кучайиб кетади. «Фалон жойда кўрди, кичкина бўлса ҳам менга салом бермади» деб, гап кўпаяди.
Шунинг учун аразлашиб қолган икки киши учрашиб қолса, шу ерда бир томон савоб умидида яхшиликни бўйнига олиб, салом бериши керак экан. Салом берган одамнинг гуноҳи тўкилади. Чунки у Аллоҳнинг амрини бажарган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган ҳисобланиб, аразлашганлик гуноҳидан фориғ бўлади.
Нариги одам алик олса, икковлари ҳам бу гуноҳдан қутулади. Алик олмай кетган бўлса, гуноҳ унга бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биринчи бўлиб салом бергани яхшиси», - деганлар.
Ҳар биримиз ушбу ҳадисни яхши ўзлаштириб олишимиз керак. Ҳаётда турли ҳолатлар бзага келиб туради. Аллоҳ кўрсатмасин, мабодо бир билан аразлашиб қоладиган бўлсак, араздан кейинги биринчи учрашувдаёқ ярашиб кетишга одатланишимиз керак. Албатта, бу иш араздан уч кун ўтмасдан олдин юз бериши лозим.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мўмин-мусулмон кишига ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиш ҳаромлиги.
2. Икки аразлашган мусулмон учрашиб қолсалар, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлиб кетмасликлари кераклиги.
3. Икки аразлашиб қолган мусулмондан яхшиси биринчи салом бергани эканлиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat