Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она сути

09:50 / 25.10.2016 | Umida | 1435

Ассалому алайкум! Мени эмизикли фарзандим баъзан узоқ ухлаганда сутим туриб колиб огрик беради шундай холларда согиб тукиб юборишга исрофидан куркаман шу сутимни бошка фарзандларимга ичирсам буладими улар хам хали кичкина (5ёш 6ёш ва 2 ёш)


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўкиб юборишингиз исроф эмас, балки зарарни даф қилиш ҳисобланади. وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلاَدَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَن يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ «Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир» (233-оят) деган оятдир. Худди шу маъно Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган. Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди. Онанинг сути онанинг бир бўлаги саналиб, зарурат юзасидан шариат болага унинг истеъмолига рухсат берган. Икки ёшдан кейин эмизиш ҳаром саналади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat