Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зилзила вақтида…

09:52 / 12.12.2015 | Saida Ahmedova | 1284

Ассалому алайкум! Охирги ойларда зилзилалар тез-тез кузатиляпти. Ақлимизни таниганимиздан катталар зилзила вақтида "Субҳаналлоҳ"ни такрорлашганини эшитганмиз ва ўзимиз ҳам шундай қилиб келамиз. Саволим: зилзила вақтида қайси зикрларни айтиш мақбуллиги хақида улуғларимиздан кўрсатмалар борми? Жавоб учун олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади :

42. Батаҳқиқ, сендан олдинги умматларга ҳам расуллар юборганмиз. Сўнгра шояд тазарру қилсалар деб, уларни йўқчилик ва қийинчиликлар ила тутганмиз.
Аллоҳ таоло Ислом умматидан аввалги умматларга ҳам пайғамбарлар юборган. Улардан пайғамбарларнинг даъватига юрмаганларини бало-офатларга дучор қилган ва зиён ила тутган. Бундан, шоядки, бошига оғир кун тушганда ўзига келиб, ҳушини йиғиб, хатосини тушунса ва иймон йўлига юрса, деган мақсад кўзда тутилган. Агар воқеъликка назар соладиган бўлсак, худди шу ҳақиқатни кўрамиз. Авваллари турли ҳолатларда юриб, кейин тўғри йўлга тушиб олганлар билан гаплашсангиз, ҳидоят йўлини тутишларига бошларига тушган оғир мусибат сабаб бўлганини айтадилар. Агар қуръоний мақсад амалга ошиб, бошига бало ва зиён тушганлар тазарру қилиб, ҳидоят ва тақво йўлига тушиб олсалар, яхши бўлар эди.
43. Уларга Бизнинг баломиз етганда, тазарру қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли кўрсатди.
Афсуски, улар тазарру қилмадилар. Қалблари қотиб, моғор босиб кетганлиги сабабли, бошларига тушган бало-офатлар ҳам уларга таъсир ўтказмади. Бунинг устига, шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди. Улар куфр ва ширкларида бардавом бўлдилар.
44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
Бундай муомалага «истидрож» – билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Аллоҳ огоҳлантириш мақсадида аввал бало-офатга дучор қилган эди, тазарру қилмади, куфрда давом этди. Бало-офат таъсир қилмайдиган қалб тош қотган, яхшилик умид қилиб бўлмайдиган қалбдир. Ундан энди иймон ҳам, бирор-бир яхшилик ҳам кутиб бўлмайди. Аллоҳ Ўзи ҳикоя қилаётган аввалги умматлардан шундай қаттиқ қалблиларини бир муддат тек қўйиб қўйган. Улар бошидан ўтган мусибатларни ва:
«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик», – дейди.
Яъни улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Бу дунёнинг матоҳлари уларга селдек оқиб келган. Албатта, улар бу нарсаларга чексиз хурсанд бўлганлар. Аммо иймонсиз, тазаррусиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Аслида иймонли, тазаррули ва тақволиларга нозу неъматлар, фаровон турмуш берилиши лозим. Аллоҳ таолонинг ваъдаси шу. Аммо бу нарсалар кофир-мушрикларга берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Нозу неъматга кўмилган кофирлар ғурурга кетиб, яна ҳам кўпроқ исёнга, гуноҳкорликка ўзларини урадилар. Аммо ҳақиқий ҳикмат кейин пайдо бўлади:
«Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик».
Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Уларни бирданига Аллоҳнинг азоби тутди.
«Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар».
Энди тавба-тазарру қилишга имкон қолмади.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Фуқаҳоларимиз зилзила вақтида истиғфор, дуо, тазарруъ ва садақа қилишни мустаҳаб ҳисоблаганлар. Закариё Ансорий роҳматуллоҳи алайҳ : “Зилзила, чақмоқ ва қаттиқ шамол турган пайтда, дуога шошилиб, ёлғиз ҳолатда намоз ўқиш мустаҳадбир” деганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ шамол турганда : “Эй Аллоҳим сендан бу шамолнинг ва шамолдаги яхшиликни ва у билан юборган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман ва шамлонинг ва шамолдаги ёмонликдан ва у билан бирга юборган нарсаларингни ёмонлигидан паноҳ сўрайман” дер эдилар. Муслим ривояти. Бизнинг билишимизча зилзила вақтида айтиладиган муаййан бир зикр суннатда келмаган экан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat