Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир хонадонда қарз

19:25 / 03 январь | Абдухолиқ | 382

Ассалому алайкум! Тоғамнинг ўғлига буюртмасига кўра ўз ишида керак бўладиган сотиш учун ўз ҳисобимдан нарса олиб келиб берганман. Нарсани олган пулини ҳали бергани йуқ. Мен ҳам бемалол ишлатавер деганман. У билан бир хонадонда яшаймиз. Оилада бирга овқатланамиз. У рўзғор учун озиқ-овқатга ёки бошқа бирор нарсалар харид қилади. Юқорида ёзилган воқеадан олдин ҳам шундай эди оилада. Савол: 1. Тоғамнинг фарзанди билан ўртамиздаги ҳолат қарз ҳисобланадими? Яъни, муҳлат ҳам, қарз деб ҳам келишилмаган. 2. Агар қарз бўладиган бўлса, мен оилада бирга овқатланишим рибо эҳтимоли бўладими? 3. Ундан сўрашга жуда ноқулай, агар овқатланмасам оилада ҳар хил ўйлашлари мумкин. Нима қилай бу ҳолатда рибо эҳтимоли бўладиган бўлса олдини олиш учун нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу савдоингиздан олдин ҳам рўзғорингизга озиқ-овқат ва бошқа нарсалар ҳарид қилиш одати бўлган экан. Шу туфайли бу рибога кирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat