Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси бири маъқул?

13:48 / 27.10.2015 | Bekmurodov I.A | 2766

Ассалому алайкум! Намоздан кейинги “Аллоҳума антас салам ва минкас салам таборакта я зал жаллали вал икрам” деган дуони кўпчилик имомлар ва бошқалар “Аллоҳума антас салам ва минкас салам таборакта роббана ва тала я зал жаллали вал икрам” дейишади. Қайси бирини айтиш яхши? Дуони нотўғри ёзган бўлсам Аллоҳни ўзи кечирсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عنْ ثوبانَ رضي اللَّه عنْهُ قال : كان رَسُولُ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم : « إذا انْصَرَف مِنْ صلاتِهِ اسْتَغفَر ثَلاثاً ، وقال : « اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ ، ومِنكَ السَّلامُ ، تباركْتَ يَاذا الجلالِ والإكرام » قِيل للأَوْزاعي وهُوَ أَحَد رُواةِ الحديث : كيفَ الاستِغفَارُ ؟ قال : تقول : أَسْتَغْفرُ اللَّه ، أَسْتَغْفِرُ اللَّه . رواهُ مسلم .
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан бурилганларида уч бор истиғфор айтар ва “Аллоҳума антас салам ва минкас салам таборакта я зал жаллали вал икрам” дер эдилар. Ҳадиснинг ривоят қилувчиларидан бири бўлган Авзоийга “истиғфор айтиш қандай бўлади” дейилди. “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ дейсан” деди”. (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat