Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам атодан 5та васият

18:09 / 21.10.2015 | BM | 1674

Ассалому алайкум! Кеча бир тўйда домла маъруза қилиб, Одам алайҳиссалом 5та васият қолдирганлиги, улардан бири, "аёл кишини гапига, ҳавои-нафсига эргашмаслик керак, сабаби мен жуфтим Ҳаввони гапига кириб, ҳавои-нафсимга эргашиб, Аллоҳ таоло "ема" деган мевани еб жаннатдан ерга туширилдим". Кейин бирор ишни қилишдан олдин маслаҳатлашиш кераклиги, сабаби "агар мен фаришталар билан маслаҳатлашганимда улар таъқиқланган мевани емаслигимни айтишар эди" деган ва бошқа васиятларни ҳам айтган экан. Лекин динимизда "агар бундоқ қилганимда мундоқ бўлар эди" деб афсусланиш қазои-қадарга қарши чиқишлик, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик деб ўргатилган эди. Одам алайҳиссаломдан шундай васиятлар келганми? Ва яна "Аллоҳ таъло Одам Атога унинг чап қовурғасидан жуфт қилиб Ҳавво онамизни яратгандан сўнг улар жаннатда фарзандлик бўлишган" деб ҳам айтди. Илтимос, шулар ҳақида маълумот берсангизлар, бизга илм бўлиб қолар эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссалом ўғиллари Шиш алайҳиссаломга васият қилганлиги ҳақидаги ривоят бор, лекин саҳиҳ ёки саҳиҳмаслиги аниқ эмас. Бу қисса шиа мазҳабидагиларнинг китобида кўпроқ учрайди. Ибни Касир роҳиматуллоҳи алайҳ ҳам ўзларининг “ал-Бидоя ванниҳоя” китобларида ҳам Одам алайҳиссаломнинг ўғилларига васият қилган ривоятни келтирганлар. Лекин сиз келтиргандек эмас. Қолаверса Одам алайҳиссаломнинг васиятини саҳиҳ деб айтганимизда ҳам, у кишининг бу насиҳатлари тақдирдан норози бўлиш эмас, балки киши ўзи қилган хатосидан ибрат олиш ҳисобланади. “Ҳавво онамизни яратгандан сўнг улар жаннатда фарзандлик бўлишган” деган гап тўқимадир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat