Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ашуро кунида

12:01 / 22.10.2015 | Ziyod_khan | 1049

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар! Ашуро кунида қабристонга зиёратга бориш жоизми? Умуман шунга ўхшаш фазилатли кунларда қабристонга зиёратга бориш тўғрисида ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ ҳадислари келганми? Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман! Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Фатавои оламгирия”да бу ҳақда шундай дейилган:
وَأَفْضَلُ أَيَّامِ الزِّيَارَةِ أَرْبَعَةٌ يَوْمُ الِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَالْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالزِّيَارَةُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ حَسَنٌ وَيَوْمَ السَّبْتِ إلَى طُلُوعِ الشَّمْسِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ فِي أَوَّلِ النَّهَارِ وَقِيلَ فِي آخِرِ النَّهَارِ وَكَذَا فِي اللَّيَالِيِ الْمُتَبَرَّكَةِ لَا سِيَّمَا لَيْلَةَ بَرَاءَةَ وَكَذَلِكَ فِي الْأَزْمِنَةِ الْمُتَبَرَّكَةِ كَعَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ وَالْعِيدَيْنِ وَعَاشُورَاءَ وَسَائِرِ الْمَوَاسِمِ كَذَا فِي الْغَرَائِبِ.
“(Қабристонларни) Зиёрат қилиш афзал кунлар тўрт кундир. Улар душанба, пайшанба, жумъа, шанба кунлари. Жумъа куни намоздан кейин, шанба куни қуёш чиққунича, пайшанба куни наҳорнинг аввалида ва бир қавлга кўра наҳорнинг охирида (қабристонларни) зиёрат қилиш яхшидир. Шунингдек, муборак кечаларда, хусусан бароат кечасида ва зул ҳижжанинг аввалги ўн куни, икки ийд, ашуро каби муборак вақтларда (қабристонларни)зиёрат қилиш яхши амаллардандир. Бошқа мавсумлар ҳам шу кабидир. “Ғароиб”да шундай дейилган”[38].(“fiqh.uz” сайтидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat