Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Карзми ёки кредит???

00:00 / 23.01.2009 | eski savollar | 1130
Карз ва кредит мавзусидаги хамма савол-жавобларин укиб чикдим, лекин саволимга жавоб топа олмадим. Саволимни беришдан олдин вазиятни тушунтиришга харакат киламан: Бир неча ой олдин менга пул керак булиб колди ва узим ишлайдиган фирмани катталарига ойлик хисобимдан бироз пул беришларини илтимос килиб ариза ёздим. Сураган пулим катта булгани учун узим билан бирга ишлайдиган биродаримни номига хам ариза ёздим ва иккаламиз учун пулни мен олдим ва биродаримга хар ойда ойлигидан ушлаб колинадиган 100$ ни мен берадиган булдим. Шу йилнинг биринчи ойидан бизга ойликни узимизни сумда берадиган булди. Биздан 100 АКШ доллорини давлат хисобида хисоблаб ойлигимиздан ушлаб коладиган ва колганини айтганимдек сумда берадиган булишди. Савол:Кайси валютада карз олинса уша валютада кайтарилишидан хабарим бор, шундай экан биродаримга мен уни ойлигидан ушлаб колинган СУМни беришим керакми ёки 100$ ни. Бу саволни, АКШ доллорини давлат ва бозор нархлари орасидаги фарк 15000-20000 дан кочиш учун эмас, балки бировни хакки бошка бировга кетиб колмаслиги учун беряпман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар бериладиган сўмнинг қиймати белгиланган долларга баробар бўлса ва икки тараф рози бўлса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat