Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноилож аёл

13:24 / 03.09.2015 | MuhammaDilshod | 1726

Ассалому алайкум! Мен соғлигим ёмон бўлгани туфайли ҳомиламни дори ичиб туширдим. Бунинг гуноҳи қанчалик оғир? Менинг 3 фарзандим бўлиб, энг кичиги 1 ёшда эди. Докторлар янги туғулажак болани ҳаётим учун хавфли эканини айтган эди. Мен энди қандай тавба қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! ТАВБА «Тавба» сўзи араб тилидаги сўз бўлиб, қайтиш маъносини англатади. Банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба деб аталган. Уламолар тавбанинг шаръий маъноси ҳақида бир-бирини тўлдирувчи ва таъкидловчи бир неча таърифларни айтганлар: Роғиб: «Шариатда тавба гуноҳни ёмонлиги учун тарк қилиш, ўзидан ўтган камчиликка надомат қилиш, гуноҳни яна такрорламасликка азм қилиш ва имкони бор ишларни қайтадан қилишдир», деган. Журжоний: «Тавба қалбдаги гуноҳда давом этиш тугинини ечиб, Аллоҳга қайтиш ва Роббнинг барча ҳақларини адо этиш», деган. Баъзилар: «Тавба эътироф, надомат ва гуноҳдан узилиб чиқиш», деган. Бошқалар: «Тавба қилинган маъсиятга маъсият бўлгани учун надомат чекиш ва уни қайтармасликка азму қарор қилиш», деган. «Таърифот» китобининг соҳиби тавбанинг маъноси ва турлари ҳақида жумладан қуйидагиларни келтирган: «Тавбанинг маъноси учтадир: Биринчиси – надомат қилиш. Иккинчиси – Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтишга азму қарор қилиш. Учинчиси – зулмларни ўрнига қайтариш учун ҳаракат қилиш. Тавбанинг турлари: 1. Иноба тавбаси Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб қилинган тавбадир. 2. Истижоба тавбаси Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган тавбадир. 3. Фосид тавба фақат тил билан қилинган тавбадир. 4. Саҳиҳ тавба банданинг гуноҳ қилиши билан дарҳол ўзини билиб, ундан қайтишидир. 5. Насуҳ тавба. Араб тилидаги «насуҳ» сўзи холис, жазм, содиқ насиҳат қилувчи маъноларини англатади. Демак, «тавбатан насуҳан» бирикмаси холис тавба, жазм тавба, содиқ тавба, насиҳатга тавба маъноларини англатади. Аллоҳ таоло «Таҳрим» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга насуҳ тавба қилинглар!» деган (8 – оят). Насуҳ тавбанинг шаръий маъноси ҳақида кўпгина фикрлар ривоят қилинган. Жумладан, ҳазрати Умардан: «Тавбаи насуҳ» нима?» деб сўралганда, «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайрилмаслигидир», деб жавоб берганлар. Журжоний: «Насуҳ тавба олдинги гуноҳга қайтмасликка мустаҳкам азми қарор қилишдир», деган. Таҳонавий: «Насуҳ тавба қалб амалларидан бўлиб, қалбни гуноҳлардан тозалашдан иборатдир. Унинг аломати банда маъсиятни ёмон кўриши ва қабеҳ санаши ҳамда ҳеч хотирига келтирмаслигидир», деган. Тавба ва унинг шартлари ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади: «Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиши вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳақига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлишига уч шарт бордир: 1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш. 2. Уни қилгани учун надомат қилиш. 3. Абадул абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш. Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди. Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳақига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт – ўша одамнинг ҳақидан қутилиш зиёда қилинади. Ҳақ молу мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади. Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди. Агар ҳақ ғийбат каби маънавий нарсаларда бўлса, мазлумдан ҳақини ҳалол қилишни илтимос қилади. Албатта, бунда тавба учун қилинаётган иш аввалгисидан кўра катта зарар келтирмаслиги шарт. Барча гуноҳлардан тавба қилиш вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ўша гуноҳдан қилган тавбаси тўғри бўлади. Қолган гуноҳлари тураверади. Қуръони Каримда келган тавба ҳақидаги ояти карималарни бир неча қисмга тақсимлаш мумкин. 1. Тавбани қабул қилиш Аллоҳ таолонинг сифатларидан бир сифат экани. Шайх Муҳаммад Содиқ: Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Қайси бир Пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар», деган (64 - оят). Аллоҳ ҳақийқатдан ҳам тавбаларни қабул этгувчи Зотлигига иймон даъвосини қилиб, амалда шайтоннинг йўлидан юрганларни ҳам дарҳол азобга гирифтор қилмайди: кечиримли бўлиб, яна уларга ўзларини ўнглаб олишларига имкон яратиб, тавба эшигини очиб қўяди. У зот ҳақийқатдан ҳам раҳмли бўлганидан гуноҳкор мунофиқларнинг айбини кечиб, уларга раҳм-шафқат кўрсатади. 2. Тавба анбиё ва солиҳ мўминларнинг сифатидир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деб байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла. «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан», деган (127 – 128 - оятлар). Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» деган (112 - оят). Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар: «Тавба қилувчилар». Билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан тавба қилиб қайтадилар. Гуноҳларга чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи қайта такрорламайдилар. 3. Тавбадан кейин солиҳ амал қилишга тарғиб. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ, албатта, тавбасини қабул қиладир. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир», деган (39 - оят). Мусулмон одам учун ёмонликдан қайтишнинг ўзи кифоя қилмас экан. Ёмонликдан қайтиш билан бирга, яхшилик амалларни ҳам қилиши зарур экан. Чунки ёмонликдан тўхташ билан бирга яхшиликни касб қилмаса, орада бўшлик пайдо бўлади ва бу уни яна ёмонликка қайтариши мумкин. Шунинг учун ҳам яхшилик қилиш тавбани қабул этиш шартларига қўшилмоқда. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида: «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир. Магар бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар (мустаснодир). Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир», деган (4 – 5 - оятлар). Қуръони Карим бўҳтончини фосиқ, яъни, Аллоҳнинг амридан чиққан одам, деб васф қилмоқда. Бу сифат ҳам жуда ёмон сифатдир. Энди бундай одам фақат ихлос билан тавба қилгандагина ва ўзини бутунлай тузатгандагина фосиқликдан чиқиши мумкин. Шунда унинг гувоҳлиги яна қабул қилинадиган бўлади. Демак, бўҳтончининг фақат тавба қилиши кифоя эмас. Балки ўзини ўнглаганини жамият аъзоларига амалда кўрсатиши ҳам зарур. Бунинг учун покиза одамни қаерда, кимларнинг олдида, қандай қилиб зинода айблаган бўлса, ўша ерда, ўша одамларнинг олдида, ўшандай қилиб поклайди ва ўзини қоралайди. Сўнгра тавба қилади. Жамият уни бир йил давомида кузатади. Шу муддат ичида ҳақийқатда ўзини тузатиб, шариатга хилоф ишларни қилмаса, ундан фосиқ номи олинади ва гувоҳлиги қабул қилинадиган бўлади. 4. Тавбанинг мукофоти ҳақидаги оятлар. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севадир», деб айт», деган (222 – оят). Аллоҳ таоло «Таҳрим» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар», деган (8 – оят). 5. Тавба Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳматидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни олдингиларнинг йўлига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни хоҳлайди. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар. Аллоҳ сиздан (юкингизни) енгиллатмоқни хоҳлайдир. Ва инсон заиф яратилгандир», деган (26 – 28 – оятлар). Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида: «Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақийқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир. Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиш учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деган (72 – 73 – оятлар). 6. Ўтган набийлар тавбага чақиришган. Шайх Муҳаммад Содиқ: Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида: «Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос. Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақат мени яратган зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми? Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг», деди», деган (50 – 52 – оятлар). Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида: «Ва Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди. Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир», деди», деган (61 – оят). Тавба ҳақида келган ҳадислардан намуналар: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Ўз бандаси тавбасидан сизнинг бирингизнинг устида шароби ва таоми билан камсасиз биёбонда қочиб кетган уловидан умидини узиб, бир дарахт тагига бориб соясида ётганда, умуман уловидан умиди узилганда, ана шу ҳолда ётганида бирдан қараса у олдига келиб турибди. Бас, унинг жиловидан тутиб, ўта хурсанд бўлганидан: «Эй Аллоҳим! Сен бандамсан! Мен Роббингман!» деб юборган пайтидаги хурсандлигидан ҳам кўра шиддатлироқ хурсанд бўлади. У хурсандлигининг шиддатидан хато қилганди», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен ҳар куни Унга юз марта тавба қилурман», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барча одам боласи хатокордир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ банданинг тавбасини, модомики у ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, қабул қилади», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ то қуёш мағрибдан чиққунича кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кечаси қўлини ёзади ва кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кундузи қўлини ёзади», дедилар». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш мағрибидан чиқмасдан туриб тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар». Иккисини Муслим ривоят қилган. Тавбанинг фойдаларидан: 1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир. 2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир. 3. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради. 1. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ: ТАВБАНИНГ ҲАҚИЙҚАТИ Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. 1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва банда билан унга маҳбуб бўлган ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат ҳосил қилишдан иборат. 2. Ҳол мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана ўша аламни надомат деб аталади. 3. Амал гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азму қарор ила гуноҳни тарк қилишдир. Бу борадаги гуноҳни тарк қилиш ҳозирги, келаси ва ўтган замонга боғлиқ бўлади. Ҳозирги замондагиси қилиб турган гуноҳидан дарҳол четланиш ила бўлади. Келаси замондагиси умрининг охиригача гуноҳ қилмасликка азму қарор қилиш орқали бўлади. Ўтган замонга боғлиқ бўлиши аввалги гуноҳларига каффорот бўладиган амалларни қилиш ва қазоларни бажариш билан бўлади. Демак, тавбанинг ҳақийқати илм, надомат ва ҳозир, келажак ҳамда ўтган замондаги гуноҳларни тарк қилишдан иборатдир. Ким гуноҳ маҳбубдан узоқлаштирувчи сабаб эканини билмаса, қилган гуноҳларига тавба қилмайди. Аламга сабаб бўлувчи гуноҳни қилаверади ва оқибатда ҳалок бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat