Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Максимал чора қандай?

13:37 / 18.01.2016 | Zafarov Murodjon | 1282

Ассаламу алайкум! Сир эмаски оилада хотин ёки эрнинг ибодатда сусткашлиги ҳақида кўп эшитганмиз. Айрим аёллар назарий жиҳатдан тоат-ибодатларнинг мазмун-моҳиятини, бажарса қандай ажр ва савоб, самара, ҳатто фазилати борлигини, бажармаса гуноҳи қандай экани-ю, касофати ҳақида етарличи маълумоти бўлсада ибодатларни бажармаётгани ҳақида эшитиб қоламиз. Бу масалада инсонни жунбушга келтирадиган Қуръон оятлари маънолар таржимасини ҳам билишлари эътиборли. Юқоридаги таърифлар айрим эркакларга ҳам сўзсиз тааллуқли. Саволим шундай: Эр киши барча назарияни яхши билган ўз аёли ибодат қилмаётганига нисбатан қандай максимал чора кўриши мумкин? Аёллар эрларига нисбатанчи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз : “Инсон ҳар бир ишни қилишдан аввал ниятини чиройли қилиши, олаётган илмини ибодат деб билиши, олган ҳар бир илмига амал қилишни зарур деб билиб, амалсиз илм бефойда эканини ҳис қилиши керак” деганлар. Илмни фақат маълумот ёки бошқаларнинг олдида уялиб қолмаслик ёки ўзини илмли кўрсатиш учун талаб қилса, худди қуйидаги оятда келган тоифаларга ўхшаб қолади. Аллоҳ таоло “Жумуъа” сураси 5-оятида марҳамат қилади :
5. Устиларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандай ҳам ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
Бу ояти каримадаги «Устиларига Таврот юклатилган»лар – яҳудийлар. Аллоҳ таоло уларга Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбориб, тўғри йўлни кўрсатиш учун Тавротни нозил қилган эди. Лекин улар бу илоҳий китобга амал қилмадилар. Ундаги илоҳий кўрсатмалардан фойдаланмадилар. Бу катта бадбахтликдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларни устига китоб ортилган эшакка ўхшатмоқда.
«Устиларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар».
Эшак устидаги китобни кўтариб, чарчаса чарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди. Бу оят гарчи яҳудийлар ҳақида айтилган бўлса-да, у мусулмонларга ҳам тегишлидир. Яъни Аллоҳ таоло мусулмонларга: «Сизлар ҳам яҳудийларга ўхшаб, Аллоҳнинг Китобига амал қилмасангизлар, худди уларга ўхшаган бўласизлар», – демоқда.
Демак, Қуръонга амал қилинмаса, ундаги илоҳий таълимотлардан фойдаланилмаса, мусулмонлар ҳам устига китоб ортилган эшакка ўхшаган бўладилар.
«Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандай ҳам ёмон!»
Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганларни ҳар қандай ёмон нарсага ўхшатса ҳам бўлаверади.
«Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас».
Албатта, Аллоҳ таоло золим қавмларни ҳидоят қилмайди. Чунки улар Аллоҳ таолонинг йўлидан юрмай, ўзларига ўзлари зулм қилдилар.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Шунинг учун ҳар бир билган нарсасига қўлдан келганича амал қилишга ўтиш керак. Шунда “Ким илмига амал қилса, Аллоҳ таоло унга билмаган нарсаларини ҳам билдиради” деган гапга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat