Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд намози

13:43 / 03.09.2015 | Suroj | 3423

Ассалому алайкум! Таҳажжуд намозини 4 ракъат қилиб ўқиса бўладими? Шу ракъатлардан кейин бир ракъат витр намози ўқиса бўладими? Иложи бўлса тўлиқроқ жавоб берсангизлар. Илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! - Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши:
«Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Роббика»ни, иккинчи ракъатда «Қул йаайюҳал каафируун»ни, учинчи ракъатда «Қул қуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», – деди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Бошқа ривоятларда учинчи ракъатда фақат «Қул қуваллоҳу аҳад»нигина ўқишлари айтилган.
Ушбу ҳадисдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпинча уч ракъат Витр ўқиганлари очиқ-ойдин билинмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Агар сиз Ҳанафий мазҳабида бўлсангиз жоиз эмас. “Мусаннафи Абдурраззоқ” китобида Абу Бакр, Умар, Али, Абдуллоҳ ибн Масъуд, ибн Аббос, Ҳузайфа ибн Ямон, Анас, Убай ибн Каъаб розияллоҳу анҳумларнинг бир салом билан уч ракъатли витрни ўқишлари айтилган. Шунингдек Мусаннаф ибн Аби Шайба, Таҳовий ва бошқа китобларда ҳам уч ракъат витрни бир салом билан ўқиганлари келтирилган. Ҳасан Басрий роҳиматуллоҳи алайҳдан “Мусулмонлар витр уч ракъат ва охирида салом берилишига ижмо қилганлар” деганлар. (Мусаннаф ибн Аби Шайба). Витр борасида ҳадис заҳирасида келган ривоятлар энг мушкул ривоятлар ҳисобланади. Бирор бир мужтаҳид у ривоятларнинг орасини татбиқ қилишда қийинчиликдан ҳоли бўлмаган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat