Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

08:59 / 25.04.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 798

Ассалому алайкум! Бир неча саволим бор эди. 1 Жамоат намозида сафлар очилиб қолганда тўғрига ва ён тарафга неча қадам силжиш мумкин? Оёқларнинг ҳаракати қандай бўлади? 2 “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Ихлос” сурасини бир оятини ўқиб, қолгани эсига келмай 1 рукн миқдорича ўйланиб қолиб, бошқа сурани ўқиса саждаи саҳв вожиб бўладими ёки бўлмайдими? Олдиндан катта раҳмат. Илмларингиз ундан ҳам зиёда бўлсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз олдиндаги уч сафгача юришни жоиз деганлар. Ён тарафга эса кўксини қибладан бурмаган ҳолда сафга етиб олгунча юриши жоиз. Саҳиҳ қовлда оёқларнинг ҳаракати қандай ҳолда бўлишининг фарқи йўқ. Фиқҳий китобларимизнинг барчасида, таҳорати кетган киши бирор бир гап гапирмай, ҳатто зикр бўлса ҳам таҳорат қиладиган жойгача бориб, мукаммал таҳоратини қилиб, қайтиб намозини давом эттираверишини айтилган. Оёғини судраб ёки кўтариб юриши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Чунки бу намозни ислоҳи ва камчилигини тўлдириш учундир. Кўпчилик намозда одинги сафни тўлдириш учун олдига юриш жоиз, лекин ёнбошга юриш жоиз эмас деб айтишади. У нотўғри фикр. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас ибни Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида, намозда жипслашишга буюрганлар. 2-агар бир рукн миқдорича туриб қолса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat