Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Реализация

14:20 / 04.09.2015 | Akbar Athamov | 1204

Ассалому алайкум! Маълум миқдордаги савдо молини олиб сотилганидан сўнг, пулини бериш ёки сотилмаса молни қайтариб бериш мумкинми? Албатта келишилган ҳолда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда сиз сўраган саволга тегишли икки хил усул бор.
1-бировнинг молини вакил бўлиб сотиб бериш. Яъни мол эгаси, бирор кишини маълум бир ҳақ эвазига молини сотиб беришга ижарага олади. Бунда вакилнинг қўлида турган мол омонат ҳисобланиб, мабодо табий офат ёки унинг ихтиёридан ташқари ҳолда бирор зарар етса, вакил тўлаб бермайди. Жумладан агар мол сотилмай қолса ҳам вакил мол эгасига молни қайтариб бериши мумкин. Бунда вакил сотиб бергани учун муаййан хизмат ҳақини ҳам тайин қилиб олиши шарт. Масалан “Бу молни 110.000 га сотиб, 100.000 меники 10.000 сенинг хизмат ҳақинг” дейилади. Яна “Агар110.000 дан ортиғига сотсанг, ортгани ҳам сенга”деса ҳам бўлади. Молни вакилга бериб, “менга 100.000 берасан” деб хизмат ҳақини тайин қилмаса, ижараи фосида бўлади. Бунда сотувчи шу молни сотиб бераётганларнинг хизмат ҳақи миқдоричасига эга бўлиб, ортганини мол эгасига қайтариб бериши шарт.
2-молни нақд ёки насияга сотиб олади. Насияга сотиб олганда пулини қачон бериши муддатини тайин қилиши шарт. Агар тайин қилмаса байъ фосид бўлади. Молни сотиб олаётганда нақд ёки насиялигини айтмаса ва келишув тугаганидан кейин “сотилиши билан бераман” деса, бу савдо нақд савдо ҳисобланади. Сотувчи хоҳлаган вақтида пулини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу суратда молга табий офат ёки унинг ихтиёридан ташқари бирор зарар етса ҳаридорнинг зарарига бўлади. Молнинг эгаси рози бўлмаса, молни қайтариб беришга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat