Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бобо набирасини қотили бўладими?

12:48 / 19.01.2015 | fayzmuhammad | 2721
Бу саволни беришни ўзи уят. Маҳаллада бир ачинарли ҳодиса юз берди. Буни бошқаларга ўрнак тариқасида ҳам ёзмоқдаман. Бир хонадонда тўй бўлди. Ёш оила. Вақт ўтиб эри бетавфиқ экан, қиморбозлик қилиб ҳамма нарсани ютқазиб, охири хотинигача тикиб юборган. Хотин уйдан қочган. Келиннинг уйидагилар айниқса, ота бундан норози бўлиб қизини ажратиб олган. Кейин билишса, келин ҳомиладор экан. Қизнинг отаси “қиморбоз, хотинини қиморга тиккан инсондан бола кўрмайсан” деб маслаҳат қилиб, 3.5 ойлик болани олдиртириб ташлаган. Бола ўғил фарзанд экан, Аллоҳ раҳмат қилсин. У кўмилди. Хуллас аҳмоқгарчилик кетидан аҳмоқгарчилик. Гуноҳ кетидан гуноҳ. Менинг ачинганим, бегуноҳ вафот топган мурғак жон бўлди. Она ўз фарзандини ўлимига рози бўладими? Бобо набирасини қотили бўладими? Қизини бахтсиз қиладими? Эр деган, хотинини қорнидаги боласи билан қиморга тикадими ахир?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ислом бўлмаса, бундан ҳам баттар бўлади! Ўшалар Аллоҳ таолонинг динидан бир оз хабардор бўлганларида шунча бетамизликни қилмаган бўлар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat