Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк эмасми?

10:59 / 11.09.2015 | Шахобиддин | 1388

Ассаламу алайкум! Ассаламу алайкум! Устозлар мен бир неча савол бермокчиман. Бизда тўйдан олдинги куёв навкар бўлиб келин тарафга борилади. Келин тараф ёқиб қўйилган оловни борган куёв навкарлар уч марта айланиб, кейин уйга киради. Тўй тугаб, келинни уйга киргазаётганда ҳам олов ёқиб ўшанинг устидан сакратади. Бизда бир тоғ бўлиб, эсимни таниганимдан бери “бу тоғни бир авлё ҳасасида олиб келаётиб шу ерга улоқтириб “сен етимсан” деган, шу тош ўсиб ҳозирда катта тоқ бўлган” деган гапни эшитиб келаман. Ўша ерни ва уердаги бир тешик тошни одамлар уч марта айланиб зиёрат қилишади. Хусусан мен ҳам зиёрат қиламан. Юқоридаги ҳолатларни қилиб юрган одамларнинг бу қилган амаллари ақидасига таъсир қилиб, ширк келтириб қўйган бўлмайдими? Саволларим ноўрин ёки такрорий бўлса узр сўрайман. Жавоб учун раҳмат. Аллоҳим барчамизни Ўзидан адаштирмасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган амалларнинг бирортасини шариатимизга заррача алоқаси йўқ. Уларнинг қилаётган амаллари очиқ-ойдин бидъатдир. Баъзи-бир амаллари эса, оташпарастлардан қолган удумлар бўлиб, оқибати ширкка бориб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat