Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макка шаҳридаги воқеа

07:32 / 20.09.2015 | Nuriddin Boboqulov | 2941

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар мана ўзларингизнинг ҳам хабарларингиз бор яқинда Макка шаҳри Масжидул Ҳаромдаги кран қулаши натижасида кўп одамлар ўлди деб ўқидик. Аллоҳга шукурки бизнинг юртдошларимиздан ўлганалар йўқ экан. Ўша ўлган иснонлар тўғри жаннатга тушадими? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳга ҳавола.
Яъни аҳли қиблалардан муайян бир кишини, бу аҳли жаннатдир ёки бу аҳли дўзахдир, деб айтмаймиз. Фақат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «аҳли жаннат» деб айтган бўлсалар, айтамиз. Мисоли, жаннат башорати берилган ўн киши. Агар умумий қилиб, гуноҳи кабийра қилганларни Аллоҳ дўзахга киритади, сўнгра шафоатчилар шафоати ила чиқаради, десак ҳам, муайян шахс ҳақида бу гапни айтмаймиз. Муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий деб гувоҳлик бермаймиз. Чунки ҳақийқат махфийдир. Яхшиларга умид қиламиз. Ёмонларга хавф қиламиз. (“Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat