Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатна тўйидаги сарф ҳаражат

17:30 / 09.10.2015 | Sayyidislom | 1284

Ассалому алайкум! Нақадар буюк бўлган Аллоҳга ҳамдлар, Унинг Расули Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламга дурудлар бўлсин. Мен ҳозир сафардаман, оила аъзоларим Ўзбекистонда. Улар билан маслаҳатлашиб, 5 ёшли ўғлимни фаслдаги мўътадилликдан фойдаланиб хатна қилдирдик. Уйдагилар унча катта бўлмаган эҳсон қилишибди. Лекин одатда бизнинг туманларда хатна туйига камида 50 кг гуруч дамлаб эҳсон қилинади, минглаб меҳмонлар келишади, хуллас катта тўй бўлади. Савол : энди мен ҳам сафардан қайтганимда худди шундай қилиб катта тўй қилишим тўғрими. Агар қилсам исроф эмасми? Хатнанинг шартлари қайсилар? Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эҳсонларнинг энг яхшиси, энг зарур жойларга қилинганларидир. Улардан ҳам яхшиси, савоби тўхтамай ёзилиб турадиган эҳсондир. Улар қайсилар эканлиги ҳадисларда баён қилинган. Ҳадисда : “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” дейилган. Ҳар бир амалнинг ўз фиқҳи бўлиб, қилинадиган садақаи хойротларнинг фиқҳи савобини қиёматгача ёзилиб турадиган ўрин ва жойларга сарфлашдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat