Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги хатолар

00:00 / 07.02.2009 | eski savollar | 1613
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари.Сизга ҳозир намоз то'г'рисида бир нечта саволларим билан мурожаат қилмоқчиман.1. Намозни жамоат бо'либ о'қиганда имомликка о'тган киши қарилиги важидан хато қилиб қо'йса (мисол учун 1 ёки ракаат камроқ о'қиса, товуш чиқармай о'қиса, адашиб кетса) хато қилганини эслатиш учун бирор белги қилиш керакми ёхуд намоздан со'нг о'зи о'қиб олиши дурустми. Имом қилган камчиликлар жамоага ҳам та'сир этмайдими?2. Агар имом фарз намозида хато қилса саждаи саҳвни жамоатнинг барча а'золари ҳам имом билан саждаи саҳвни амалга ошириши лозимми?3.О'қишда бо'лганим боис ко'пинча пешин ва аср намозларини қазо қилиб о'қийман, деярли доим қазо қилиб о'қишим (о'қиш ёки иш юзасидан) ма'қулми?4. Агар имомликка о'тмоқчи бо'лган киши ҳам сог'лиг'и ҳам билими жиҳатидан заифроқ бо'лса унда жамоат бо'либ эмас алоҳида о'қиган ма'қул, шу фикр то'г'рими?Жавобларингиз учун раҳмат. Дуо қилинг Аллоҳ Та'оло бизларни ҳам сиз каби олимлардан қилиб, илмимизни зиёда айласин, ислом динида, унинг ривожида о'з ҳиссасини қо'ша олувчи солиҳ ва солиҳа бандаларидан қилсин. Парвардигор барчаларимиздан рози бо'лсин. Омин...Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳи.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Имом сиз айтган тарзда камчиликка йўл қўйса, жамоатнинг намозига ҳам тасир қилади. Бундай ҳолатларда имомга намоз ичида такбир айтиш ила хатоси билдирилади. Унда ҳам хатони тўғриламаса, саломдан кейин айтилади ва ҳамма намозни боўқатдан ўқийди.2. Албатта!3. Йўқ. Маъқул эмас. Ишора билан бўлса ҳам, вақтида ўқишга ҳаракат қилинг.4. Мавжуд кишилар ичидан энг билимлиги имом бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat