Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуода ижобат ва атонинг фарқи

08:51 / 29.07.2015 | sher_z | 2422

Ассалому алайкум! Мен “Хислатли ҳикматлар шарҳи”ни бир бора ўқиб чиқдим. Тушуниш жуда қийин бўлди, ҳозир иккинчи бор ўқияпман ва тушунмаган жойларини сизлардан сўрашга қарор қилдим. Иқтибос : “Дуони ижобат қилиш ҳақидаги оят, сўровчига бир нарса беришни ўз ичига олмаган, балки бу оят дуо қилувчининг дуоси ижобат қилинишини ўз ичига олган. Дуо қилувчи эса сўрагувчидан кўра умумийроқ маънодаги шахсдир. Шунинг учун ҳам дуони ижобат қилиш сўровни беришдан кўра умумийроқдир. Ушбу фарқ туфайли Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида қуйдагиларни айтганлар :  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар : Ҳар кеча Роббимиз дунё осмонига тушади ва “” дейди” деганлар. Ушбу ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилувчи билан сўровчини, ижобат билан атонинг орасини фарқламоқдалар. Иқтибос тугади. 1-жуз 75-76 бет. Шу фарқларни тушунтириб берсаларингизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаларининг дуо қилишлари, Аллоҳ наздида жуда маҳбуб амалдир. Дунёда бир шахсдан қайта-қайта, кичик-кичик нарсалар сўралаверса, у қанча саховатли бўлмасин охир бориб, норози бўлади. Лекин банда Аллоҳ таолодан қанча кўп сўраса, У шунча ун(банда)дан хурсанд бўлади. 

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ لَمْ يَسْأَلْ اللَّهَ يَغْضَبْ عَلَيْهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У Зот унга ғазаб қилади”, дедилар”.

Дуо мақсадни ҳосил қилиш воситасигина эмас, балки у бир мустақил ибодатдир. Бу хоҳ ўзи учун бўлсин, ёки ўзидан бошқалар учун бўлсин, хоҳ дунёвий мақсад учун бўлсин ёки ухровий мақсад учун бўлсин у ҳам ибодат ҳисобланади ва унга савоб етади. Банда қанча кўп дуо қилса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқаси зиёда бўлиб боради. Машаққат ёки қийинчилик вақтдагина дуо қилмасдан, балки кенгчилик, хурсанд ва мамнун вақтларда ҳам дуо қилиш лозимдир.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : " مَنْ سَرَّهُ أنْ يَسْتَجِيبَ اللَّهُ تَعالى لَهُ عنْدَ الشَّدَائِدِ وَالكُرَبِ فَلْيُكْثِرِ الدُّعاءَ في الرَّخاءِ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимни қийинчилик ва ғам-ғуссалар пайтида Аллоҳ уни дуоларини ижобат қилиши хурсанд қилса, кенгчилик пайтида пайтида дуо қилишни кўпайтирсин”, дедилар”.

عَنْ النعمان بن بشير رضي الله عنهما أن رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قال: «الدعاء هو العبادة» ثم قرأ {وقال ربُّكمُ ادْعُونِي أسْتَجِبْ لَكُمْ ، إنَّ الّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عن عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ} [غافر:الآية 60] أخرجه الترمذي.

Нуъмон ибн Башийр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳим васаллам:

“Дуо ибодатдир”, дедилар сўнг ва “Роббингиз: “Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимда кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”ни қироат қилдилар” (Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ваъда қилади: “Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман” (Ғофир 60 оят). Аллоҳ таолонинг бу ваъдасида хато бўлиши мумкин эмас. Шу боис чин дилдан дуо қилиш лозим ва албатта у мақбул бўлади. Дуоларнинг ижобати турличадир. Баъзи вақтларда ўша сўралган нарсаси берилади Баъзи вақтларда у нарса Аллоҳ таолонинг илмида банда учун муносиб ёки фойда берувчи бўлмайди. Бас, Аллоҳ таоло ундан яхши ва фойдали нарсани дунё ёки охиратда ато қилади. Шу тарзда ҳар дуонинг уч фойдаси бор:

1. Дуо қабул бўлиши билан мурод ҳосил бўлиб, сўралган нарсани айни ўзи ёки у учун фойдали бўлгани берилади;

2. Ҳар дуога савоб берилади;

3. Дуо қанча кўп қилинса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқаси ортиб боради.

Шундан тушуниладики, ижобат қилиш фақат сўраган нарсасини ўзини бериш бўлиб қолмай, балки гоҳида сўрагани, гоҳида сўраганидан бошқа, лекин банда учун фойдали бўлгани, гоҳида сўраган нарсаси бу дунёда берилмай, охиратига захира қилиш билан бўлади. 

Дуо қилувчининг одобига қиблага юзланиш, қўлни кўтариш, тил билан қилиш ва энг биринчи ҳамду сано ва дуруду шариф ўқиш кирсада, агар унинг имкони бўлмаса, усиз ҳам дуо қилиш жоиздир. Шунинг учун Аллоҳ таоло дуо қилишни шундай осон қилдики, ҳар вақт ва ҳар жойда ва ҳар ҳолатда сўраш мумкин бўлади. Агар тил билан сўраш ўрни бўлмаса (масалан, ҳожатхонада ёки бошқа жойда), қалбдан сўраш ҳам мумкин бўлади.

Дуода катта-катта нарсаларни сўраш зарур эмас, балки катта, кичик ҳожатларини ҳам Аллоҳ таолодан сўраш лозим. Шу даражадаки, ҳадисларда келишича, “оёқ кийимингиз тасмаси узилса ҳам, Аллоҳ таолодан сўранглар” дейилган. (Термизий).

Шу боис дуо қилишни одатга айлантириш лозим. Жуда кичик ҳожатга рўбарў келинганда ҳам уни Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Арзимаган бирор машаққат бўлса, уни кетказишни ҳам Аллоҳ таолодан сўраш лозим. Худди болага қачон бир муаммо рўбарў келса ёки бирор кичик машаққат етса, онасига талпингани каби инсонга ҳам бирор ташвиш етса, Аллоҳ таолога дуо қилиши лозим бўлади. Ҳамма вақт Аллоҳги боғланиш билан Аллоҳнинг ҳузуридаги мартабаси кўтарилиб бораверади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat