Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шортик кийиш ҳақида

05:00 / 30.06.2015 | Nuriddin Boboqulov | 1550

Ассалому алайкум! Зикр аҳлидан суранг ҳайъти. Авваламбор ҳаммангизга рамазон ойи қутлуғ бўлсин. Саволим шундан иборатки шариатимизда "шортик" кийиш мумкинми? Агар мумкин бўлса тиззадан пастдами ёки юқоридами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бирор кийимни кийиш киймаслик борасида уламолар: “Агар у кийим кофирларнинг диний кийими ёки фосиқларга хос кийим бўлса, жоиз эмас. Бу “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўшалардандир” ҳадисига тушади” дейишган. Мазҳабимизда тизза аврат ҳисобланади. Шунинг учун тиззадан юқори бўлган ёки очилиб қоладиган кийимни ўзгалар назари тушадиган жойда кийиш ҳаромдир. Чунки унда авратни очилиши бор. Агар суннатга мувофиқ болдирнинг ярмигача бўлган алоҳида кийим кийса, яхши. Уни маломат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat