Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломлашиш ёҳуд муомала

11:07 / 20.07.2015 | Jamshid33 | 976

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларни яқинлашиб келаётган Рамазон Ҳайит байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. Азиз устозлар сизлардан қуйидаги масалалар бўйича маслаҳатингизга муҳтожмиз. Ҳозир айрим инсонларга раҳм қилиб ёки баъзи ёмон ишларига кўз юмсангиз, улар мендан қўрққани учун ёки обрўйим учун қилаяпти деб ўйлашади. Саволим шуки маҳалламизда бир дўстимиз бор эди. У билан сўрарашганимда, менсимасдан кўпдан бери сўрашгиси келмай зўрға (номига) сўрашади. Бошқалар билан эса ундай эмас. Кеча шу дўстимиз сал узоқроқдан келётган экан, уни кутиб турдим ва яна худди шу ҳол такрорланди(зўрга менсимасдан сўрашди). Уни бугун яна кўргандим йўлнинг четроғида келётган экан, кеча қилган иши эсимга тушиб кетиб, мен ҳам ўзига яраша номига сўрашдим. У бола менсимай индамасдан худди жаҳли чиқгандай ўтиб кетди. Шундай инсонларни ишини сезсак, улар билан сўрашмасак бўладими? Ёки бошқа яхшироқ йўли борми? Олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уни нега бундай муъомала қилишини сўранг ва уни бартараф қилишга ҳаракат қилинг. Арзимас нарса учун мусулмон бир бирига тескари бўлиши мусулмонларнинг таназзулиги сабаб бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat