Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластик карточка орқали савдо қилиш

15:42 / 26.05.2015 | Sobitjon Abdurakhmanov | 1041

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло раҳматли Устозимизни Ўз раҳматига олсин ва сизларнинг олиб бораётган ишларингизга Ўзи мададкор бўлсин. Молни пластик карточка орқали қимматроқ сотиб, сўнг пулни нақдлаштириш мол сотувчи ва пулни нақдлаштирган одам учун рибо бўлишини билиб олдик. (http://savollar.islom.uz/savol-4923/). Саволимиз қуйидагича. Бу ҳолатда, яъни товар накд пулга арзонроқ ва пластикка қимматроқ савдо қилинганда ва товар сотувчи бу фарқни нақдлаштириш харажатлари деб айтганда, товар сотиб олувчи ушбу устамага рози бўлиб товар сотиб олса, у ҳам рибога шерик бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Насия билан нақднинг фарқи бўлганидек, ҳозирги кунимизда нақд пулга сотиб олиш билан пластикка сотиб олишнинг ҳам фарқи бор. Буни инкор қила олмаймиз. У рибо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat