Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози

13:37 / 19.06.2015 | Meyrjan Abibullaev | 745

Ассалому алайкум! Агар жамоат намозининг сўнгги ўтиришига етиб бориб ўтирса, у кишига жамоат намози савоби тегадими? Ёки жамоатнинг савоби тегиш учун сўнгги ракъатидаги рукуъгача етиб келсагина савоб тегадими? Масжидда, масжиддан бошқа жойда, жамоат намози ўқилгандан кейин яна бошқа жойда ёки шу масжидда иккинчи ёки учинчи жамоат бўлиб намозларини ўтказса, буларга ҳам жамаот намозининг савоби тўлиқ тегадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Жамоатнинг савобидан баҳраманд бўлади. Лекин “ҳар намозда жамоат билан ўқийман” деб қасам ичган бўлса, намознинг кўпроқ қисмини жамоат билан ўқимагани учун қасамини бузган бўлади.
2). Асримизнинг фақиҳи Рашид Аҳмад Гангўҳий роҳимаҳуллоҳ “Иккинчи ёки учинчи жамоатлар намозлари макруҳлик билан адо бўлсада, жамоатнинг савобидан умид қиламан” деганлар. Лекин шариатимиз макруҳ деб билган ишлар зарардан ҳоли эмас. Ўша жамоатларни микон қадар бир вақтда ўқишга ҳаракат қилиш керак. Албатта масжиддан бошқа жойда ўқилган жамоат намози савоби масжидда ўқилган намозчалик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat