Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзани бошқатдан тутайми?

21:15 / 10.06.2015 | AbdulAziz Mirsaidov | 986

Ассаламу алайкум! Ўтган йилги Рўзани бошқа ўлкада мусофирликда тутган эдим. Мусофирликда мажбуран бир жойда ишлар эдим. У ерда қанчалик хоҳламай чўчқа гўштини рўзадорлик ҳолимда пиширган эдим. Ундан ташқари дўстим билан ҳам гап талашиб қолган эдим. Овозни кўтармасликни, рўзадор эканлигимизни айтдим. Мен тортишмасликка ва овозни кўтармасликка ҳаракат қилдим, лекин дўстим менга қаттиқ гапирди. Шундан сўнг, "ўша кунлардаги рўзаларни бошқатдан тутмоғим керакмикин" деб ўйладим. Айтингчи рўзани бошқатдан тутайми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайта тутиш шарт эмас.
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР
Ким икки йўлдан бирига жинсий яқинлик қилса ёки унга яқинлик қилинса, рўзаси бузилади.
Қасддан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади.
Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор қилувчи каби каффоратни адо қилади.
Каффоратни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасддан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди.
Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб-ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади.
Агар қусқи рўзадордан ғолиб келса, ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса, ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний чиқарса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди.
Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпса, ёки ушласа-ю маний нозил бўлса, қазо қилади, каффорат йўқ.
Агар тишининг орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарса оғиздан чиқарилиб, кейин ейилса, рўза бузилади.
Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди.
Қусқининг ичига қайтиб кетиши, агар у кўп бўлса, рўзани бузади. Муҳаммаднинг наздида агар қасддан қайтариб ютиб юборса, бузади.
Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно.
Ўпиш, агар ортидан бирор нарса бўлиш хавфи бўлса, макруҳдир.
Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.
Ўта қари одам рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади.
Ҳомиладор ёки эмизикли аёл ўзи ва боласига зарар етишидан қўрқса, бемор хасталиги зиёда бўлишидан қўрқса ва мусофир (ҳам) оғизларини очадилар ва фидясиз қазо қиладилар. Зарар қилмаса, сафарда рўза тутган афзал.
Агар бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин сафар ва беморлик муддатича яшаб ўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Агар оз яшаб ўлса, соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Бунинг учун васият шартдир.
Васиятга амал қилиш учдан бирдан бўлади.
Ҳар бир қазо қилинган намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидяси миқдорича.
Бировнинг ўрнига бошқанинг қилган ибодати ўтмайди.
Нафл рўзани бошлагандан кейин охиригача тутиш лозим бўлади. Илло, рўза тутиш ман қилинган кунлар – ийди Фитр, ийди Азҳо ва ундан кейинги уч кун бундан мустасно.
Мазкур кунларда назр рўза тутса бўлади. Лекин уни очиб юбориб, кейин қазосини тутади. Агар тутаверса, рўзаси рўза бўлади.
Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса бўлади. Кейин қазосини тутади.
Мусофир муқим бўлган, ҳайзли аёл пок бўлган, ёш бола балоғатга етган ва кофир мусулмон бўлган куни куннинг қолган вақтида ўзини тияди. Охирги иккиси қазо тутмайди.
Муқим сафарга чиқса, ўша куннинг рўзасини охирига етказади. Агар очиб юборса, унга каффорат лозим бўлмайди.
Ойнинг ҳаммасида мажнун бўлиш рўзани соқит қилади. Баъзисида эмас.
Агар бир неча кун ҳушидан кетиб ётган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутади. Илло, ниятини қилган кунни тутмайди.
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.
Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.
Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat