Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

22:17 / 10.06.2015 | Meyrjan Abibullaev | 4751

Ассалому алайкум!
1) Намознинг биринчи ракъатида “Ҳашр” сурасини сўнгги уч оятини, иккинчи ракъатида эса “Ихлос” сурасини ўқиган эдим баъзи устозлар “бу иш макруҳ” дедилар. Яъни “намозда оят ва тўлиқ сурани аввалги ва кейинги ракъатларда ўқиш маҳруҳ, ё иккала ракъатда бир тўлиқ сурани ё иккала ракъатда оятларни қироат қилиш керак” дедилар. Бу гаплар тўғрими?
2) “Саббоба ишорасини қилишдан аввал кўз юрак яъни қалбга қараб турилади ишорадан кейин эса бош бармоқнинг учига намоз тугагунигача қараб турилади” деган қавл тўғрими?
3) Кўзни юмиб намоз ўқиш макруҳ дейилишига сабаб, саждагоҳда нажас йўқ ёки бор бўлишини билиш юзасидан айтилаган. Лекин ҳозир масжидлар тоза, шунинг учун кўзни юмиб намоз ўқиш афзалроқ. Сабаби, диққатни жамлаш ва хушу-хузуни келишига яхши таъсир ўтказади деган гапларни эшитгандим шу маънодаги гапларни Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ҳам айтган эканлар. Шу гаплар тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1) Бу гап бирор бир китобда намознинг макруҳларидан деб саналмаган.
2) "Ишораи саббоба қилинаётганида бармоғининг учига қарайди" дейилган. Кўзни юмиб намоз ўқиш макруҳ дейилишига сабаб, саждагоҳда нажас йўқ ёки бор бўлишини билиш юзасидан эмас. Балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб ўқиганлари учундир. Кўзни юмиб намоз ўқишлик суннатга хилоф ишдир. Мабодо шу тўғрисида баҳс қилинаётган бўлса, буни тез тўхтатиш керак. Чунки бунданда муҳим масалаларни ўрганиш, ҳамда уни халққа етказиш турибди. Валлоҳу аълам. Бундан кейин сайтнинг қоидасига мувофиқ саволни биттадан беринг. Администратор.

Топ рейтинг www.uz Openstat