Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ҳақида

04:58 / 04.06.2015 | abduolim | 1232

Ассаламу алайкум!Ақиқа учун 4 ойлик қўчқор(қўзи) сўйилса бўладими ва уни рамазон ойида тарқатсам қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни ёши мол ва қўтосларда тўлиқ икки ёш, туя беш ёш, қўй ва эчки бир ёшдир. Агар булардан бир кун ҳам кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Лекин, бир ёшга кирмаган қўйнинг жуссаси бир ёш қўй жуссасичалик бўлса, яъни олти ойлик қўзи бир ёшлик қўй жуссасичалик гавдаси бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Лекин, олти ойга тўлмаган қўзини жуссаси бир ёшлик қўй каби бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди (61).

Қўйдан жазаъа (олти ойлик) ва ундан бошқадан саний ва ундан каттаси қурбонликка ярайди. «Саний» деб бир ёшли қўй-эчкига ва икки ёшли молга ва беш ёшли туяга айтилади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусиннадан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
«Мусинна» туядан бўлса, беш ёшли, қорамолдан бўлса, икки ёшли, қўй-эчкидан бўлса, бир ёшли бўлганидир.
«Жазаъа» Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, қўйдан бўлса, олти ойлиги бўлади.
Демак, имкони бор одам камида бир ёшли қўй ёки эчки қурбонлик қилиши керак. Агар камбағаллиги туфайли қўли қисқалик қилиб, бир ёшли қўйнинг иложини қила олмаса, олти ойлик қўй бўлса ҳам кифоя қилаверади. Лекин эчки бир ёшдаен кам бўлмаслиги керак. (“Кифоя” китоби).
Юқоридаги ҳукмларга биноан 4 ойлик қўзи ақиқадан кифоя қилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat