Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос маслахат беринг

00:00 / 04.06.2010 | eski savollar | 979
Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Мени анчадан буен бир масала кийнаб келмокда, илтимос маслахат беринг. Ешлигимда динимиз тугрисида хеч кандай маълумотга эга эмас эдим. Оила аъзоларим хозирги "замонавий инсонлар" каторидан, диндан узоклар. Институтга кирганимдан кейин 3 курс булганимда китоб расталарида сотилаетган диний китобларга кузим тушиб, уларни сотиб олиб укий бошладим. Аста секин ислом дунесига кириб бошладим, бу дуне жуда бошкача, уни суз билан таърифлаб бера олмайман, китобларни укиган сарим калбим рохатланар, лекин динга амал килмаслигим унга азоб берарди. Атрофимда менга маслахат берадиган, тугри йулга даъват этадиган якин диндор танишим йук эди. Лекин Оллохимнинг мархамати ила 4 курс булганимда бир диндор йигит билан танишдим, у бошка гурухда тахсил оларди. У билан диний мавзуларда гаплашардик, у мени ислом устуни булмиш намоз укишга даъват эта бошлади. Намоз укий бошладим, бу холатим узимга жудаям екарди. Уйимдагилар бу холатимни куриб хавотирлана бошладилар, мени укишда турли окимларга кушилиб колган деб гумон кила бошладилар, хуллас менга карши чикиб бу йулдан кайтаришга урина бошладилар. Хатто бир куни отам хижобга кирсанг мен бу уйдан чикиб кетаман дедилар. Нима килишимни билмай саросимага тушиб колдим. Уларга канча тушунтирмай гапларимни эшитишни хам хохламадилар. Бор умидим исломий йигитга турмушга чикиш эди, лекин ота-онам бунга хам кунмай худди узларидек замонавий "руслашган" оилага турмушга бердилар. "емгирдан кочиб дулга тутилдим" деганлари шу булса керак. Бу оилам унисидан хам утадиган, динга амал килувчи инсонларнинг устидан мазах киладилар, инсонни калбида буса булди деб узларини овунтириб утирадилар. Турмуш уртогим ва кайнотам миллий хавфсизлик хизматида жон куйдириб ишлайдилар. Динимиз тугрисида бирорта гапни хам эшитишни хохламайдилар. Хижобга кириш тугрисида гапирмасам хам булади. Уйимиз худди зиндонга ухшайди, тоат-ибодатдан асар хам йук. Бу уйдан чикиб кетгим келади. Бу фикр анчадан бери мени кийнамокда, охири сиздан сурашга жазм килдим. Балки мени бу гапларим кулгили туйилар, лекин бунака хаетда бошка яшагим келмаяпти. Мен хам бошка мумин мусулмонлар каби Оллохим амр килган барча амалларни тула тукис адо этгим келаяпти, хижобга киришни жудаям хохлайман. Илтимос маслахат беринг, нима килсам тугри булади. Бир китобда укишим буйича динини мухофаза килиш ниятида яшаш жойини тарк килиш мумкин эканку. Шунга нима дейсиз? Кимматли вактингизни олганим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Менимча, бу каби масалалар сайт орқали муҳокама қилинмаса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat