Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ҳақида

11:08 / 02.04.2015 | rahmatulloh domlashaev | 981

Ассалому алайкум! Мен биринчи марта савол йўлламоқдаман, шунинг учун хатолар бўлса олдиндан узр сўрайман. Мен таҳорат қилаётганимда оғзимни ювсам қон чиқиб, тўхташи жуда қийин бўлади. Шундай ҳолатда мен қандай йўл тутай? Маълум вақтгача кутиш керакми? Агар кутиш керак бўлса, қанча кутишим керак? Илтимос аниқлик киритиб беринглар. Биз мусофир юртдамиз, бу ҳолат бирга яшайдиган танишларимда ҳам бор. Қилаётган ишларингизда Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин. Устозимизни Аллоҳ Ўзи раҳматига олган бўлсин. Ассаламу алайкум.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар қон чиқиши доимий, тўхтамайдиган бўлиб, бир намоз вақти ичида пок ҳолатда таҳорат қилиб, ўша намозни фарзини адо қилиш миқдорича пок бўлса, ўша вақтни топиб, таҳорат олиб намозини ўқийди. Агар унча миқдорда вақт топилмаса, ундай одам узрли саналиб, қони чиқиб турсада таҳорат қилиб, намозини ўқийверади. “Аввалда узурнинг собит бўлиш шарти – тўлиқ бир намоз вақтида давом этиб туришлиги (таҳорат олиб, ўша вақт намозни адо қилиш вақтича пок бўлмаслиги)” (Фатвои Ҳиндия). “Соҳиби узурлик ҳукмида давом этишининг шарти фарз намоз вақтида ҳеч бўлмаса, бир бор ўзи дучор бўлган узур топилиб туришидир. “Табйийн”да шундай келтирилган” (Фатавои Ҳиндия). Мабодо оғизни ювсангиз қон чиқиб, ювмай қолдирсангиз чиқмаса оғизни ювиш суннат, намоз фарз. Шошилинч суратларда ювишни қолдириб туринг. "fiqh.uz" сайтида соҳиби узр ҳақида малумот берилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat