Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл руза

00:00 / 14.03.2009 | eski savollar | 2631
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин.Саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Хурматли Устоз, нафл руза тутганда, мехмон келганлиги ёки бошка сабабларга кура рузани очса буладими? Рузани очгандан сунг, нафл рузанинг казосини тутиб бериш керакми?Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоху алайхи васаллам душанба ва пайшанба кунлари нафл руза тутган эканлар. Нафл руза тутилмайдиган кунлар хам борми? Мени билишим буйича икки хайит ва жума куни нафл руза тутиб булмайди. Ушбу саволларга ойдинлик киритиб берсангиз.Аллох субханаху ва таоло Сиздан рози булсин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса бўлади. Кейин қазосини тутади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб: «Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар. «Йўқ», дедик.«Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар. Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.«Қани, мега кўрсатчи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар».Насаий «Лекин ўрнига бошқа куни рўзза тутаман»ни зиёди қилган. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat