Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ҳадис саҳиҳми?

20:34 / 14.08.2016 | Ilxomjon | 2401

Ассалому алайкум! (Имому Ахмад ва Ҳоким) қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар каломи билан бошлар эканлар. Бу ҳадис саҳиҳми? Шундай қилса жоизми? Бу ерда каломнинг маъноси нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

عن أبي أيوب رضي الله عنه قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا دعا بدأ بنفسه. صحيح، رواه الطبراني وأبو داوود 

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуо қилсалар ўзларига дуо қилишдан бошлар эдилар".

Табароний ва Абу Довуд ривоятлари.

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ قَالَ: حَدَّثَنَا الْأَعْمَشُ، عَنْ شَقِيقِ بْنِ سَلَمَةَ قَالَ: قَالَ عَبْدُ اللهِ: كُنَّا إِذَا صَلَّيْنَا خَلْفَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قُلْنَا: السَّلَامُ عَلَى جِبْرِيلَ وَمِيكَائِيلَ، السَّلَامُ عَلَى فُلَانٍ وَفُلَانٍ. فَالْتَفَتَ إِلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ هُوَ السَّلَامُ، فَإِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلِ التَّحِيَّاتُ ِللهِ، وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ. فَإِنَّكُمْ إِذَا قُلْتُمُوهَا أَصَابَتْ كُلَّ عَبْدٍ ِللهِ صَالِحٍ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ». أطرافه: 835، 1202، 6130، 6230، 6265، 6328، 7381 - تحفة: 9245 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиганимизда, «Жаброил ва Микоилга салом, фалончи ва фалончига салом», дер эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бурилиб: «Албатта, Аллоҳнинг Ўзи Саломдир. Бирингиз намоз ўқиганида: «Ат-таҳиййату лиллаҳи вас-солавату ват-тоййибат. Ассаламу алайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ибодиллаҳис-солиҳийн. – Зеро, шуни айтсангиз, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир солиҳ бандасига етиб боради – Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», десин», дедилар».  

Изоҳ: Ас-Салам – Аллоҳнинг муборак исмларидан биридир. Ташаҳҳуднинг маъноси: «Саломлар, дуолар ва пок нарсалар Аллоҳ учундир. Эй Набий, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳмату баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули ва бандаси эканига гувоҳлик бераман». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ушбу ҳадисда ҳам “Ассаламу ъалайна” яъни бизларга салом бўлсин деб бошлаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat