Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда оятлар тиловати

16:25 / 25.08.2014 | deleteduser | 980
Намоз ўқишни бошлаганимда араб алифбосини билмасдим (ҳозирда ҳам билмайман). Уч йилдан бери ўша транскрипция бўйича ибодатлар қилдим. Яқинда “Қуръони Карим фақат араб алифбосидан ёдланиб қироат қилинади” деб ёзилганни ўқиб қолдим. Кундалик ташвишлардан ортиб Араб тилини ўрганишим қийин. Намозимни ўқишда давом этсам, янги оятларни ҳам транскрипциясини ўқиб ёдласам бўлаверадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввал ёдлаган сура ва оятларни билган одамдан ўтказиб олинг. Яна зарурларни шунга ўхшатиб ўрганинг. Билган одам тўғри ўқиётганингизни тасдиқласин. Камчиликни баён қилсин. Имкон топиб, Қуръони Карим ҳарфларини ўргансангиз аъло даражада бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat