Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонада кўшимча ёрдам

15:42 / 11.09.2014 | anisyaar | 939
Ассалому алайкум! Ишхонамда ходимларга қўшимча ёрдам мақсадида қуйидаги дастур йўлга қўйилган: Агар ишчи рози бўлса, ишчининг ойлигидан 5% миқдордаги маблағ ушлаб қолинади. Ушбу 5% миқдордаги маблағ қанча бўлса, унга ишхона ҳам қўшимча равишда худди шунча маблағни ўз ҳисобидан қўшиб алоҳида ҳисоб рақамга ўтказиб қўяди. Мисол учун, ойлигим 1000 сўм бўлса, ойлигимдан 50 сўм ушланади ва ишхонам ҳам ўз ҳисобидан 50 сўмни қўшиб жами 100 сўмни ҳисоб рақамга ўтказиб қўяди. Ишчи бир кун келиб ишдан бўшаса, бутун ишлаган вақти давомида дастур бўйича йиғилган пул унга берилади. Муаммо шундаки, ҳисоб рақамидаги пулга банк қўшимча равишда фоиз ҳисоблаб пулга қўшиб бораркан. Банкдан фоиз бўлиб тушган пулларни ажратиб, камбағалларга садақа қилиб юбориш шарти билан ушбу дастурга қўшилсам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat