Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонда нега биз деб келган?

14:43 / 26.02.2015 | muhriddin96 | 1710
Мен бир инсонга Қуръон сураларини ўзбекчасини ўқиб айтиб бердим, лекин у “Аллоҳ битта эмасми нега “биз” дейилган” деди. Мен илмсизлигим туфайли жавоб бера олмадим. Аллоҳ “Биз” деганда Ўзи ва фаришталарни назарда тутилганми? Ноўрин савол берган бўлсам узр!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Араб тили қоидалари бўйича гоҳида гапирувчи ўзининг улуғлигини таъкидлаш маъносида «Мен» ўрнига «Биз» ишлатилиши бор гап. Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи ва ҳарфи Аллоҳдан. Аллоҳ нима қилишини Ўзи билади. Банда унга таслим бўлишдан бошқага ярамайди. Жумладан, нима учун Аллоҳнинг гапи банданикига ўхшамаяпти деб ҳам бўлмайди. Аллоҳ истаса, «Мен» дейди, истаса «Биз» дейди, истаса «У» дейди Ўзи билади.

Топ рейтинг www.uz Openstat