Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Робита

18:28 / 11.02.2015 | Meirzhanbek Abybullaev | 3648
Қимматли вақтингизни олганим учун узр. Аслида "Тасаввуф ҳақида тасаввур" китобингизни, сайтларда робита ҳақида, тариқат ҳақида жавобларингизни деярли ўқиб чиқдим. Баъзилар “биз робита боғлаганда Аллоҳ бизга нур юборади, шу нур орқали иймонимизни кучайтирамиз” дейишади. Яна “бу нурни Аллоҳ таоло бизга тўғридан тўғри бермайди, уни шайхимиз орқали оламиз. Агар Аллоҳ бу нурни ўзимизга берса, кўтара олмаймиз” дейишади. Бу Аллоҳга мухтожлик сифатини бериш эмасми? Сизнинг жавобларингизнинг бирида “ҳеч ким ўлгандан кейин фойда бермайди” дейилган. Улар эса “бу гап ёлғон. Шайхимиз бизга ёрдам беради” дейишаяпти. Мен жаҳлим чиқди, аммо уларга ҳеч нарса демадим. Бу кишиларнинг бу амаллари ширкми? Биз шу кишиларниг мадрасасида ётиб таълим олмоқдамиз ва озиқ-овқат ҳам шу кишилардан. Биз нима қилайлик? Биз ҳам гуноҳкор эмасмизми? Жавобингиз биз учун жуда зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Беҳуда гапни айтишибди. Аллоҳ таоло ёрдам беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat