Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баҳоийлар

00:00 / 11.04.2009 | eski savollar | 992
Шайх ҳазлари. Саволим қуйидагича: Бир танишим баҳоий, у 19 асрнинг иккинчи ярмида яшаб утган эронлик Баҳо исмли одамни Муҳаммад с.а.wдан кейинги элчи деб эътиқод қилади ва Қуръондан қуйидагиларни ҳужжат келтиради:1) Оли Имрон , 82 оятда Аллоҳ барча пайғамбарлардан узидан кейин келадиган пайғамбар келишининг хабарини бериш ҳақида аҳд олганлиги маъноси бор. Демак Аллоҳ Муҳаммад с.а.wдан ҳам шундай аҳд олган, Баҳо ҳам "Мендан минг йил кейин пайғамбар келади"деб айтиб кетган. Агар Аллоҳ Муҳаммад с.а.wдан бундай аҳд олмаганида оятда барча пайғамбарлардан аҳд олдик дейилмаган буларди, балки магарам Муҳаммад с.а.w, деб аниқ айтилган буларди.2)Оли Имрон 84 оятда шундай маъно бор: Биз Иброҳим, Исмоил, Яқуб, Асбот &лт; Мусо&лт; Исо ва бошқа пайгамбарларни юбордик. Демак Исо :саwдан сунг битта Муҳаммад с.а.w. эмас балки куплаб паъйғамбарлар келади. Шунингдек улар шариат сузини ҳам ҳужжат қилиб олишган, шореъ арабларда сувга олиб борадиган юлга айтилади, Баҳо эса узининг китобида менинг талимотим билимлар уммонидир, деб айтган, демак ислом дини баҳоий талимотига олиб борадиган юлдир (астағфируллоҳ)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

БАҲОИЙЯБу ҳаракат аввал-бошда "Бобия" номи билан иш бошлаган, кейинроқ эса, Баҳоийя номини олган. Ҳаракат 1844 м. санадан бошланган. Мазкур ҳаракатга 1829 м. санада Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий асос солган. У ўзини Боб, яҳни, ҳамма нарсанинг эшиги, деб номлаган. Бу ҳодиса 1844 м. санада рўй берган. Мирзо Али Муҳаммад Ризо, яҳни, Боб вафот этгунча, бу ҳаракат Бобийя номи билан аталган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатда Мирзо Ҳусайн Али бошчилик қила бошлади. У ўзига "Баҳо" деган лақаб берди. Шу сабабдан ҳаракат ҳам баҳоийя деб атала бошланди. "Баҳо лақабини олган Мирзо Ҳусайн Али бир китоб ёзди ва унга "ал-Ақдас" деб ном берди. Китобда ушбу янги диннинг асосий эҳтиқодлари баён қилинган. Баҳо 1892 м. санада вафот этди.Баҳоийянинг асосчиси Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий, яҳни, Боб ва унинг халифаси Мирзо Ҳусайн Али Баҳодан ташқари бир-иккита кўзга кўринган арбоблари бор. Улардан бири - Қурратулайн исмли аёл киши. Тарихчиларимизнинг айтишларича, эридан қочиб кетган бу аёлтурли номуносиб ишларни қилиб юрган. Кейинроқ ўзини илоҳийлаштириб кўрсатишга ҳаракат қилган. 1260 ҳ. санада Дашт шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда, Ислом шариати бекор қилинди, деб эҳлон қилган. Бундай ишлардан кейин Қурратулайн Эрон шоҳининг фармони ила ўша йили ўлдирилган.Баҳоийларнинг яна бир кўзга кўринган арбобининг исми Яҳҳё Алидир. У Баҳонинг, яҳни, Мирзо Ҳусайн Алининг укаси эди. Бобнинг вафотидан сўнг акаси Мирзо Ҳусйн Али билан унинг ўрнини талашган, яҳни, ҳаракатга раҳбар бўлишга интилган. Кейин ўзи алоҳида ажралиб чиққан. Унинг "ал-Алвоҳ" номли китоби ҳам бор. Кейинроқ Яҳҳё Али ва унинг шериклари ўлдирилган.Энди баҳоийларнинг баҳзи ақийдаларига бир назар солайлик. Шунда уларнинг кимлиги яна ҳам равшан бўлади:- баҳоийларнинг ақийдаси бўйича, Боб, яҳни, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий ўз климаси ила барча нарсани яратган. Демак, улар Бобни худо деб эҳтиқод қиладилар. Шунингдек, уларнинг ақийдаси бўйича Боб, яҳни, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий ҳамма нарсанинг бошланиши ҳисобланади;- баҳоийлар "Ҳусул ва иттиҳод" деб аталган машҳур нотўғри ақийдага ҳам ишонадилар. Бу ақийда бўйича, Аллоҳнинг руҳи борлиқдаги барча мавжудодларга тушуди ва улар билан бирлашиб, ягона бирликни ташкил этади;- баҳоийлар, таноасух ақийдасига ҳам ишонадилар, яҳни, руҳларнинг кўчиб юриши, бир ўлган кишининг руҳи янги туғилган гўдакка ёки бошқа бирор нарсага кўчиб ўтишига ҳам ишонадилар. Уларнинг эҳтиқоди бўйича - бу дунё абадий. Савоб ёки иқоб руҳларгагина бўлади;- баҳоийлар ўн тўққиз сонини муқаддас сон, деб эҳтиқод қилишади. Уларнинг ҳисоби бўйича, бир йил ўн тўққиз ой, бир ой ўн тўққиз кун, бир кун ўн тўққиз соат ва ҳакозо;- уларнинг эҳтиқоди бўйича, Ҳиндистон, Хитой ва Форсда ўтган Будда, Конфушиюс, Брахма, Зардўшт каби шахслар пайғамбар саналадилар;- баҳоийлар яҳудий ва насронийларга ўхшаб Ийсони (а.с.) хочга осиб ўлдирилган, деб эҳтиқод қилишади;- улар Қурҳони Каримни ўз мазҳабларига мослаб, ботиний шарҳлайдилар;- баҳоийлар пайғамбарларнинг мўҳжизаларига, фаришта ва жинларга ҳамда жаннат ва дўзахга ишонмайдилар. Улар аёлларга ҳижоб ҳаром, дейишади. Мутҳа никоҳи, яҳни, ҳаққини бериб маҳлум вақтга аёлни никоҳлаб олиш ҳалол, аёллар ва молу мулк ўртада бўлиши керак, дейишади;- баҳоийлар Бобнинг дини Муҳаммаднинг (с.а.в.) шариатларини бекор қилувчидир, дейишади;- улар қиёматни Баҳонинг, яҳни, Мирзо Ҳусайн Алининг қайта пайдо бўлиши, деб шарҳ қиладилар. Баҳоийларнинг қибласи Шерозда бўлиб, Боб, яҳни, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий туғилган уйдир;- баҳоийлар Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарларнинг охиргиси эканликларини инкор қиладилар. Уларнинг даҳвосича, ваҳий доим тушиб туриши керак. Улар Қурҳони Каримга қарши бир неча китоблар чиқаришган.Юқорида зикр қилинган эҳтиқодларидан кўриниб турибдики, баҳоийлар турли қадимий, бузуқ дин ва мазҳаблардан фойдаланиб, янги бир дин пайдо қилишга ҳаракат қилганлар.Аммо уларнинг бу ҳаракатлари Ислом оламида қаттиқ қаршиликка учраган. Уларнинг ақийда ва фикрлари кенг мусулмонлар оммасига таҳсир қила олмаган. Уламолар халққа ҳақиқатни етказишган. Баҳоийя ҳақида ёзилган мақолалар, чиқарилган фатволврдан ташқари, кўплаб китоблар ҳам нашр қилинган. Жумладан, кўзга кўринган уламолардан Абул Аҳло Мавдудий, Муҳйиддин Хатиб, Али Мансур ва бошқалар ҳам китоблар ёзишган. Ҳозирда баҳоийлар Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Фаластинда бор. Бошқа мамлакатларга ҳам жойлашаишган.Қадимда Эрондан қочиб ўтган баҳоийлар Туркманистонда бир ибодат хонани қуришган экан, аммо у кейинчалик бузилиб кетган.

Топ рейтинг www.uz Openstat