Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат транспортидан фойдаланиш

14:06 / 14.09.2014 | Farohiddin | 2540
Ҳозирда Шаҳарлардаги деярли барча йуналишдаги таксилар фаолияти давлат томонидан тартибга солинган. Давлат томонидан қўйилган жамоат транспорти ўз ўзидан назоратда. Шунингдек, ўз шахсий автомобилидан фойдаланиб турли уюшмаларга аьзо бўлиб халқка хизмат қилаётган юртдошларимиз ҳам жуда кўп. Бундай одамлар ўша йуналишда юриб пул топаётгани учун давлатга кунлик тўлов тўлайди. Лекин, ҳеч қандай уюшмаларга аьзо бўлмасдан, тўлов тўламасдан кира қилаётган ҳайдовчилар ҳам бор. Оддий йўловчига қайси такси давлат рўйхатидан ўтган, қайсиси ўтмаганлигини ажратиб олиш қийин. Шу ҳолатда рўйхатдан ўтмасдан, давлатга пул тўламасдан юрган такси хизматидан (билиб туриб ёки билмасдан) фойдаланиш жоизми? Ёки икки томоннинг келишуви ва розилиги бўлса бунинг аҳамияти йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Билиб туриб фойдаланиш жоиз эмас. Билмаса узрли.

Топ рейтинг www.uz Openstat