Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаждан қайтгач ош бериш

11:07 / 04.10.2014 | savoluchun02 | 3730
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир дўстимнинг отаси бу йил Ҳаж сафарига кетди. Дўстимнинг қариндошлари унга отаси қайтгач қўни-қўшнилар, қариндош-уруғ ва Инша Аллоҳ ҳожи бўлиб қайтажак отасини зиёрат қилиш учун келадиган кўплаб билган ва билмаган одамлари учун дастурхон тузаб, ош бериш керак, дебди. Бундан ташқари, келадиган меҳмонлар учун турли хил совғалар (арзимаган бўлса-да, тасбеҳ, дўппи, яктак, рўмол ва ҳоқазо) тарқатасизлар, дейишибди. Бундай қилмаса, одамлар олдида уятли бўлармиш. Шунинг учун дўстим ҳозир бозорлик қилиб, бериладиган совғаларни ҳам шу ердан, яъни Ўзбекистондан сотиб олмоқчи (айтишича, ҳамма шунақа қилармиш). Мен унга “жуда бўлмаса, кўнгилдан чиқариб, кичикроқ бир эҳсон қилинса, яхши бўларди”, дедим. Саволим: Ҳожиларимиз қайтгач, уларнинг фарзандлари юқоридаги каби тадбирларни амалга оширишса дурустми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шариатда бунда кўрсатмалар йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat